Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Олтинсой туманида семинар
 
 

Олтинсой туманида 2024 йил ҳосили учун экиладиган бошоқли дон экинларини экиш бўйича туманнинг "Шўрчи ШДМ"кластери “Тошмурод Норбобоев” фермер хўжалигида 20 гектарли майдонида кўргазмали семинар ўтказилди.

 

2024 йил ҳосили Олтинсой туманида ғалланинг гром-элита, таня, алексевич навлари экилади.

 

Тумандаги 223 та фермер хўжалиги 4529 гектада ғалла экиб, шундан чорва озуқаси учун 500 гектарга, 4029 га кластерга шартнома асосида дон маҳсулоти етказиб бериш учун экилмоқда. 2486 га майдонда эса ғўза қатор орасига экиладиган бўлди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф Исмоилов ҳамда вилоят қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, Сурхондарё вилояти туманлари ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, Олтинсой туман ҳокими Б Махматраемов ва сектор раҳбарлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари иштирок этди.

 

Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?