Уч авлод учрашувларида кексалар кўз ўнгимизда меҳрибон она, жонкуяр устоз ва тарбиячи, умрининг катта қисми рўзғор ва фарзандлар ташвиши билан пахта даласи, ипак қурти парвариши билан ўтган заҳматкаш миришкор-деҳқон, эл юрт саломатлиги йўлида ҳар куни ўнлаб чақирим яёв йўл босган шифокор ота-боболар, хотин-қизлар, ва албатта шириндан шакар неваралар ардоғида бўлган –бобо-бувижонларимиз намоён бўлади.
Уларни ҳар қанча қадрласа, эъзоз, эҳтиром ва ҳурмат кўрсатилса шунча кам. Ушбу кунларда уч авлод учрашувларида ҳам дунё ҳамжамиятида кексаларимиз қадрини улуғлаш йўлидаги муносиб ҳаракатлардан бири.
Олтинсой туманида ҳам ушбу тадбирлар кенг нишонланди. 120 нафарга яқин кекса авлод вакиллари туман ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган тадбирларга иштирок этиб келишмоқда.
“А Бўтаев” маҳалласида “Эшмурод ота” тўйхонасидаги тадбирларининг давомийлиги сифатида туман маҳаллалари учала авлод фаолларининг ташаббуси ва қўллаб қувватлашлари туфайли уч авлод вакилларини бир дастурхон атрофида тўплаган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ташкилотчилар иштирокчиларни тумандаги муҳташам “Эшмурод ота” тўйхонасига бир пиёла чой устида “Уч авлод учрашуви” тадбирини ўтказишга таклиф этишди. Унда туман ҳокими Баҳром Махматраемов сўзга чиқиб, тадбирга тумандаги 54 та маҳаллалардан узоқ йиллар давомида юрт равнақи, тинчлиги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилган кекса, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар таклиф қилинганлиги ёш авлод тарбиясида нуроний отахонларнинг ибратли ҳаёт йўли муҳим роль ўйнашини таъкидлади.
— Ишонаманки, айни дамда ўтказилаётган “Уч авлод учрашуви” энг эсда қоладиган, таассуротларга бой тадбирлардан бири бўлади,—деди туман раҳбари.— Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирадилар. Ёшларимизга бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш кераклигини уқтирадилар.
Тадбирга ташриф буюрган кексаларимизнинг аксарият кўпчилик қисми кўп йиллик самарали меҳнатлари учун “Шуҳрат” медали, Халқ таълими аълочиси, “Мўътабар аёл” ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган нуроний онахонлар, ҳозиргина пахта даласидан чиқиб келган теримчи опа-сингилларимиз, маҳаллаларнинг фаол хотин-қизлардан иборат бўлди.
Тадбирда Республика Нуронийлар жамғармаси ходими Умрзоқ Раҳматов, Олтинсой тумани ҳокими Баҳром Махматрамов, Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати Ашурали Орипов, тумандаги 48-мактабнинг ЧҚБТ ўқитувчиси Ҳамид Маҳмудов, маориф фахрийси, шоира Зулайҳо Иброҳимова, меҳнат фахрийси Мардон Абдуллаев, Республика Фермерлар Кенгаши ходими Ҳайдар Тошмуродов, тумандаги 6-мактаб ўқувчиси Севинч Турдиалиевалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда маънавий-маърифий тадбирлар орқали ёшларга юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар ҳақида кенг маълумотлар ва тушунчалар бериш,уларда Ватанга муҳаббат, халқимизга садоқат ҳиссини янада кучайтириш, тарбиясига салбий таъсир этувчи ғоявий таҳдидларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, ёшларни илм-фанга, маърифатга тарғиб қилиш баробарида маърифатли жамият қуриш, улар қалбида Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги дахлдорлик ҳиссини кучайтириш кўзда тутилганини алоҳида таъкидлашди.
Тадбир иштирокчиларини туман ҳокими Б Махматраемов қизғин муборакбод этиб, жамият ҳаётида фаоллик кўрсатган фаолларимизга аталган эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, маҳаллани ободонлаштириш ишларида бош-қош бўлаётган бир гуруҳ нуроний отахонларимизга ҳам эҳтиром кўрсатилди.
Маданий тадбир зўр кўтаринки руҳда, дилтортар куй ва қўшиқлар оҳангига мос бўлган рақслар билан иштирокчиларга завқ бағишлади.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024