Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ОЛТИНСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИ  БАҲРОМ МАХМАТРАЕМОВНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Азиз  ва муҳтарам юртдошлар!

 

Қадрли дўстлар! 

  Жонажон Ватанимизга Янги-2024 йил кириб келмоқда. “Янги йил орзу-умидлар ва улкан ниятлар байрами”дир.

Сиз азизларни, мўътабар нуронийлар, меҳрибон опа-сингилларимизни, азму-шижоатли ёшларимизни, барча туманимиз аҳлини ушбу қутлуғ айём билан самимий табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту иқбол ва фаровонлик тилайман.

   Таъкидлаш керакки, 2023 йил туманимиз учун жуда омадли ва баракали бўлди. Халқимизнинг фидокорона меҳнати билан барча соҳаларда хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, пахта ва ғаллачиликда ҳам юксак довонлар забт этилди. 2023 йилни ёруғ юз билан якунлашга ўзларининг самарали меҳнатлари билан улуш қўшган фермерларимизга миннатдорчилик билдирамиз. 

Туманимизда “Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” тамойили доирасида тарихий ишлар амалга оширилди. “Ҳайрондара”, “Янгиариқ” “Бўстон” ҳамда “Обшир” маҳаллалари энг обод манзилларга айланди. Ижтимоий объектлар капитал таъмирдан чиқарилди. 200 километрга яқин йўллар асфальтланди. Тоза ичимлик суви учун  қувурлар тортилди. Тумандаги туризм  манзилгоҳлари саналган зиёратгоҳлар обод этилди.

  Шунингдек, мактаб, мактабгача таълим муассасалари, тиббиёт масканлари реконструкция қилинди ва капитал таъмирланди. Шаҳарсозлик, йўл қурилиши, тоза ичимлик суви иншоотларини қуриш борасида ҳам режали дастурлар асосида ишлар амалга оширилди. Халқимизнинг фаровон турмушини яхшилашга қаратилган самарали ишлар кўлами янада кенгайиб бораётганлиги ўз ҳаёт тарзимизда намоён бўлаяпти.

              Азиз дўстлар!

    Кириб келаётган Янги йилда туманимизнинг “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғида кўкларга бўй чўзган маҳобатли Янги йил Арчаси безатилди.  Арча атрофида туман Маданият бўлими хонандалари ижросида куй ва қўшиқлар янграб турибди. Бу Олтинсойликларнинг Янги йил кайфиятини кўтаришга хизмат қилмоқда.

 2024 йилда ҳам энг устувор вазифа – халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, қишлоқ ва маҳаллалар кўркига кўрк қўшиш, уйимиз, оиламиз, Ватанимиз тараққиёти учун бор куч-ғайратимизни сафарбар этиб, халқимизни рози қилишдан иборат. Янги йилда ҳам халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга алоҳида эътибор берамиз.

   Қадрли юртдошлар!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни яна бир бор кириб келаётган Янги - 2024 йил билан муборакбод этаман.

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, Ватанимиз тараққиёти йўлидаги шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Тилагимиз шуки, ҳар бир оила, ҳар бир инсон мурод-мақсадига етсин.

Янги йилингиз қутлуғ келсин!

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?