Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
“БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ”

Бугун, 3 февраль куни тумандаги 1-сон касб-ҳунар  мактабида олий ўқув юртининг битирувчилари ҳамда туманда ишсиз юрган фуқароларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш учун «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ўтказилди.

Унда тумандаги корхона ва ташкилотлар томонидан фуқароларга бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Меҳнат ярмаркаси давомида иш излаётган ёшларнинг ариза ва мурожаатлари белгиланган тартибда қайд этилиб, рўйхатга олинди.

Ярмарка ўтказилаётган жой эрталабдан одамлар билан гавжум бўлди. Келганлар мактаб ҳовлисида ўрнатилган кўргазмали воситалар, эълонлар тахталари орқали бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олишди. Шунингдек, уларга хизмат кўрсатаётган мутахассислардан турли саволларга жавоб олиш имконига эга бўлишди.

Туман Камбағалликни қисқартиш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ташаббуси билан ўтказилган “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да туман ҳудудида фаолият юритаётган 72 та корхона, ташкилот ва муассасалар 250 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Тадбир доирасида, шунингдек, Германия, Корея ва бошқа хорижий давлатларга бориб ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун ҳам ўқиш, сертификат олиш борасида зарур тушунчалар берилди.

О.СОДИҚОВ.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?