Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
САБАБСИЗ ДАРС ҚОЛДИРГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК?

Мактабга сабабсиз келмаган фарзандларнинг ота-оналарига нисбатан Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга биноан жарима жазоси қўлланилиши белгиланган. Ҳамда бугунги кунга келиб ота-оналарга нисбатан жарима жазоси қўлланилишига оид ҳолатлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Келинг таққослаш мақсадида таълим тизими ривожланган хорижий давлатлар тажрибасига назар ташласак.

Болаларни мактабга бормаганлиги учун хорижий давалатларда ота-оналарга нисбатан турлича жазо чоралари қўлланилади. Жумладан,

Ирландияда 2000-йилда қабул қилинган “Таълим (фаровонлик) тўғрисидаги” қонунга биноан агар фарзанд мактабга бормайдиган бўлса (касаллиги ва бошқа сабаблар) ота-оналар бу ҳақида мактаб маъмуриятига хабар бериши (имкон қадар ёзма тарзда) лозимлиги белгиланган. Ушбу қонунга кўра ота-оналар ёки васийлар ўз фарзандининг мактабга боришини ва таълим олишини таъминлаш учун қонуний мажбуриятларга эга. Фарзандлари мактабга бормайдиган бўлса, ота-оналарга огоҳлантириш юборилади. Огоҳлантиришда фарзандлари мактабга келмаётганлиги ва бу ҳолат яна давом этадиган бўлса қонуний чоралар кўрилиши кўрсатиб ўтилади.

Агар ота-оналар огоҳлантиришга риоя қилмайдиган бўлсалар уларга нисбатан жазо чоралари, жумладан жарима жазоси ёки бир ойгача қамоқ (маъмурий) жазоси қўлланилиши белгиланган. Жарима миқдори фарзанди мактабга келмаган ҳар бир кун учун ошириб борилади.

Буюк Британияда 1996-йилда қабул қилинган “Таълим тўғрисидаги” қонунга биноан агар болалар сабабсиз мактабга келмаган бўлсалар ота-оналар ҳуқуқбузарликда айбдор деб топиладилар ва дарсга мунтазам қатнашмаслик ҳолати бўйича жарима жазосига (минг фунт стерлинг) тортиладилар. Бундан ташқари ота-оналар томонидан ушбу ҳуқуқбузарлик яна қайта содир қилинса 2500 фунт стерлинггача жарима ёки 3 ойгача қамоқ жазоси қўлланилиши белгиланган.

Канадада фарзандлари мактабга бормаган ота-оналарга нисбатан жарима жазоси қўлланилади. Бундан ташқари жазо тариқасида ота-оналар мажбурий ота-оналарни тарбиялаш курслариоилавий маслаҳат курсларига жалб қилинишлари мумкин.

Сингапурда ота-оналар ўз фарзандларининг мактабга бориши учун эътиборсизлик қиладиган бўлалар улар фарзандлари билан биргаликда Мажбурий таълим кенгашига чақиртириладилар. Бундан кейин ҳам салбий ҳолат давом этадиган бўлса уларга қонуний тартибда жарима жазоси қўллнилади.

Германияда фарзандлари мактабларга келмаганликлари учун ота-оналар огоҳлантирилади. Агар яна ушбу ҳолат давом этса уларга нисбатан жарима жазоси (1250 еврогача) қўлланилади. Бундан ташқари ота-она фарзандини мактабга юборишдан бош тортса ёки боласини назорат қила олмаса маҳаллий болалар хизматлари ёки ижтимоий хизмат ходимлари политсиядан уларни мактабга кузатиб боришларини талаб қилиши ёки оғир оқибатларда ота-онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш (қисман ёки тўлиқ) учун судга мурожаат қилишлари мумкин. Бундан ташқари 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга нисбатан ҳам дарс қолдирганликлари учун қамоқ тарзидаги жазо чораси қўлланилиши мумкин.

Қозоғистонда фарзандлари мактабга бормаганлиги учун айбдор бўлган ота-оналарга нисбатан “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс”нинг 127-моддасига (Вояга этмаганни тарбиялаш ва (ёки) ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик) биноан ҳамда 409-моддаси (Қозоғистон Республикасининг таълим, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қонунчилигини бузиш) асосан жарима ёки маъмурий қамоқ (10 суткагача) жазоси қўлланилади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?