Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 

       Мактаб "Мўминқул" МФЙ да жойлашган бўлиб, 518 нафар ўқувчиларга 52 нафар ўқитувчилар таълим–тарбия беради. Мактаб ҳудудидаги ер майдонлари “Ойбарак” каналидан олинган сув ёрдамида суғорилади. Ҳозирда “Ойбарак “каналида сув йўқлиги сабабли мактабда   сув танқислиги мавжуд.

 Мактабда "Абсалом қурилиш" хусусий корхонаси томонидан сайлов обьектида таъмирлаш ишлари бошланган, хозирда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаёганлиги сабабли мактаб  дарвозаси устидаги арка техникалар қурилиш материалларини ташиб киритиш учун  олиб қўйилган.

     Туман кенгаши депутати томонидан  15 та арча 5та атиргул кўчати олиб берилган бўлиб, ушбу кўчатлар мактаб жамоаси  томонидан экилган. Ҳозирда  сув танқислиги сабабли экинлар сувсиз холда чанқаб турибди. Маҳаллий ариқдан сув ҳайдаб олиб келиб, экинларни суғориш ҳамда парваришлаш ишларини бажариш мактаб директори Ч Ортиқовага топширилди.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?