Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
“Янги Ўзбекистонда  эркин ва фаровон яшайлик”! “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” БЎЛИБ ЎТДИ

Олтинсой туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги “Хўжаипок” санаторийсида мамлакатимиз мустақиллигининг қутлуғ 30 йиллик байрами арафасида карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари ва ёшларнинг “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди.

"Янги Ўзбекистонда  эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ўтган маданий-маърифий тадбирда Олтинсой тумани ҳокими Алишер Джумаев сўзга чиқиб, барчани яқинлашиб келаётган “Энг улуғ, энг азиз” байрам – Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги билан табриклади. Шундан сўнг нотиқ юртимизда ва туманимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари борасида фахру- ифтихор ила сўзлади.

Тадбирда сўзга чиққан воҳамизнинг эл таниган  оқсоқоллари, меҳнат фахрийси Орзиқул Соатов, шоира Зулайҳо Иброҳимова, меҳнат фахрийси Бобоназар ҳожи Тошбоев, Олтибой ҳожи Муҳаммадиев ва бошқалар ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида охирги беш йилликда ислоҳотлар шиддат билан авж олаётгани, иқтисодиётни эркинлаштиришда салмоқли натижаларга эришилгани, юртимиз жадал ривожланиш ва тараққиёт йўлидан бораётгани, бугунги кун ёшларига берилаётган имкониятлар, шароитлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Уч авлод вакиллари тўкин дастурхон атрофида,  бир пиёла чой устида ширин суҳбат қурдилар. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган оламшумул бунёдкорликлар, барча соҳадаги ўзгаришлар ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.

Учрашувда фахрийлар ва нуроний отахонлар ёшларга ўзларининг қимматли маслаҳат ва ўгитларини бердилар.

Туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган дилтортар тароналар учрашув иштирокчиларини рақсга чорлади.

Учрашувда нуронийлар, ёшлар сўзга чиқиб, бугунги дориломон замонга шукроналар айтишди. Иштирокчиларга туман ҳокимлиги  томонидан эсдалик учун совғалар топширилди.

Н.ТЕМИРОВ,

А.ОДИНАЕВ,

О.СОДИҚОВ.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?