Бугун Олтинсой туманида диний масалалар бўйича 2021 йилга мўлжалланган Чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туман диний ишлар бўйича бош мутахассис А.Ғаниев, туман бош имом хатиби М.Маматқулов, туман ИИБ масъул ходими М.Примқулов, туман маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Мардоновалар ҳамкорлигида туман ҳокимлиги залида тумандаги отинойилар ва маҳаллалардаги хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги янги қонунининг мазмун моҳияти тушинтириб берилди. Шу билан бирга миссионирликни олдини олиш, ноқонуний ҳужралар фаолиятига йўл қўймаслик, Ўзбекистон республикаси фуқароларининг динга бўлган муносабатидан қатъий назар дунёвий таълим олиши кераклиги ва бошқа масалаларга тўхталиб ўтилди. Тадбир охирида маҳаллаларда олиб бориладиган тарғибот ишлари келишиб олинди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024