Жиноий жавобгарликка тортиш учун шахсни вояга етмаган шахс деб топиш Жиноят кодекси қоидаларига мувофиқ, жиноят содир этгунга қадар ўн тўрт ёшга тўлган шахс, лекин ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахс тушинилади. Шахснинг муайян бир ёшга (14, 15, 16, 17 ёшдан 18 ёшгача) тўлганлиги муҳим аҳамиятга эга эмас, бироқ судлар томонидан жазони индивидуаллаштиришда ҳисобга олиниши керак. Ёши кичик айбланувчиларга енгилроқ, ёши катталарига эса оғирроқ жазо қўлланилиши лозим. Ҳар қандай ҳолда ҳам суд вояга етмаган шахсга жазо тайинлашда белгиланган жазо туридан бирини танлаши керак. Вояга етмаган шахс деганда, жиноят содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган, аммо ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ХV бобида вояга етмаган шахсларга нисбатан жазо ва унинг тайинлаш асослари бериб ўтилган. Унга кўра, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга қуйидаги асосий жазолар қўлланилиши мумкин:
а) жарима;
а1) мажбурий жамоат ишлари;
б) ахлоқ тузатиш ишлари;
в1) озодликни чеклаш;
г) озодликдан маҳрум қилиш.
Бироқ, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўшимча жазолар тайинланиши мумкин эмас.
Жазо турларига тўхталадиган бўлсак. Аввало, вояга етмаган шахсларга нисбатан қўлланиладиган жарима жазоси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан йигирма бараваригача миқдорда тайинланади. Бироқ маҳкум жарима тўлашдан олти ой муддат мобайнида бўйин товласа, суд тўланмаган жарима миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги жаримани мажбурий жамоат ишларининг икки соатига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазо билан алмаштиради ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги жаримани ахлоқ тузатиш ишларининг бир ойига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо билан алмаштиради.
Шунингдек, вояга етмаган шахс жарима тўлашдан олти ой муддат мобайнида бўйин товласа, суд тўланмаган жарима миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги жаримани мажбурий жамоат ишларининг икки соатига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазо билан алмаштиради ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги жаримани ахлоқ тузатиш ишларининг бир ойига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо билан алмаштириши мумкин.
Бундан ташқари, суд томонидан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан ўз иш жойида ўташ, айбдор ҳеч қаерда ишламаса, ушбу жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган ўзи яшайдиган ҳудуддаги бошқа жойларда ўташ тариқасида бир ойдан бир йилгача муддатга тайинланиши мумкинлиги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
83-моддасида таъкидлаб ўтилган.
Бироқ, суд томонидан вояга етмаган шахсларга нисбатан озодликни чеклаш ҳамда озодликдан махрум қилиш жазосини тайинлашда қуйидаги ҳолатларга алохида эътибор қаратади. Хусусан, озодликни чеклаш вояга етмаган маҳкумларга нисбатан асосий жазо чораси сифатида олти ойдан икки йилгача муддатга тайинланиши мумкин. Ушбу жазо тури қўшимча жазо тури сифатида қўлланилиши мумкин эмас. Шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси олти ойдан ўн йилгача муддатга тайинланиб, ушбу жазо тури жиноят содир этиш пайтида ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахсларга нисбатан:
б) оғир жиноят учун — олти йилгача;
в) ўта оғир жиноят учун — ўн йилгача муддатга тайинланади.
Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш пайтида ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан:
б) оғир жиноят учун — етти йилгача;
в) ўта оғир жиноят учун — ўн йилгача муддатга тайинланади.
Вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, судлар томонидан вояга етмаганларга жазо тайинлашда жазо тайинлашнинг умумий асосларига амал қилади, хусусан, вояга етмаганнинг ривожланганлик даражаси, турмуш шароити ва тарбиясини, соғлиғини, содир этган жиноятининг сабабларини, катта ёшдагиларнинг ва бошқа ҳолатларнинг унинг шахсига таъсирини ҳисобга олади.
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати
судья катта ёрдамчиси Б.Б.Нормуродов
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024