Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
        КАСБИ   ҚИМОРБОЗ !...
Қонунлар / 2023-03-24

                                                                                                                                               Суд очерки

                                                 Аширбойни (исми ўзгартирилган) бир қилиғи ёмонда. У қирқни қоралаган бўлсада, қирни кўрмади. Мактабниям амал-тақал қилиб, бир амаллаб тугатди-ю, ҳеч бир бошқа ўқишни ўйлаб ҳам кўрмади. Аввал у ўзи каби бекорчилар билан картани шунчаки ўйин тусига киритиб ўйнаб юрди. Уйдагилари ҳам, кўп марта, ўз тенгқурларини ўқишга киргани-ю, кўплари корхоналарга ишга кириб ишлаб юрганини эслатишди. Фойдаси бўлмади. Аксинча бекорчилигини оширди. Кун узоғи билан қаерларгадир санқиб юриб, кеч тушиши билан уйга кириб келадиган бўлди. Ота-онаси ўйлаб-ўйлаб охири бошини иккита қилсак эси кириб қолар, - деб ўйлашди. Шундай ҳам бўлди. Уйлантирди. Тўйи ўтгач бироз уйни у, бу ишига қарашиб юргандай бўлди. У ўнгида ҳам , тушуда ҳам картани ўйлайдиган бўлиб қолди.

 Ашир аввал уч кишини, сўнгра етти, саккизтани карта ўйинига жалб қилиб, ўз уйидан жой берди. Уни кўп марта огоҳлантиришди. Маҳалла оқсоқолларига ҳам панд берди.

  Охири уни ички ишлар ходимлари ушлаб, ҳужжатлаштириб судга оширди. У судланди деган тамға ҳам олди. Эси кирмади. Тўғри хулоса ҳам чиқармади.

 У дипломсиз касби “қиморбоз”лигини йиғиштирмади. Жазолангандан сўнг икки ойча кўринмай юрдида, у бирданига чилла қоридай ялт-ялт этиб кўриниб қолди.

  Эски улфатларига бирма-бир қўл телефонидан хабар юборди. Шу кеча улар ҳам шуни кутиб   тургандай унинг уйига тўпланишди. Озироқ вақт чой-пой дегандай қилишди-да, кейин дастурхон ўрнига янги “пломбо”си бузилмаган “ДБК” ўйин картасини ўн пачкасини қаторлаштириб қўйди.

  Ўйин бошланди аввал беш мингдан бошланиб ўсиб бораверди. Улар тонг отгунча ўйнашни одат қилишди. Навбатдаги кеча ўн киши бўлиб жанга киришди. Бехосдан уй эшигини тақ-тақи уларни эшик томон қарашга мажбур қилди. Қиморбозлар формали кишиларни кўриб типирчилаб қолишди. Ўртадаги беш юзу қирқ минг сўм ва ўн дона ўйин картани ҳужжатлаштириб, уларни керакли жойга олиб боришди.

  Биринчи марта тавба-тазарру қилган Ашир Қораев бу сафар нима дейишиниям билмай боши эгик ҳолда тураверди.

         Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди ҳам керакли жазосини берди.

 

Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судининг раиси К.Назаров

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.