Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Энг оммалашган кибер жиноятлар
Қонунлар / 2023-03-29

         Экспертларнинг фикрича, фишинг орқали маълумотларни ўғирлаш, махфий мақсадга эга мобиль иловалар орқали электрон қурилмаларга кириб бориш ва алоқанинг ҳимоя қилинмаган каналларини томоша қилиш орқали бугун кўпчилик интернет фойдаланувчилари кибер жиноятларнинг қурбонига айланмоқда.

         Шунингдек, бугунги кунда кибер жиноятчиликда муайян шахснинг ёки объектнинг географик жойлашган нуқтаси тўғрисида хабар тарқатиш, шахсий маълумотлар базасини бузиб кириш каби хизматлар оммалашган. Хакерлар бу каби маълумотларни интернет ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан турли электрон ресурсларга уларнинг фойдаланиш шартларини ўқимасдан туриб киришлари эвазига олишмоқда.

         Яъни, биз ижтимоий тармоқда дуч келадиган “Неча йил яшайсиз?”, “АҚШ президенти сиз ҳақингизда нима дейди?”, “Қайси Голливуд актёрига ўхшайсиз” каби хизматлар аслида фишинг бўлиб, сиз улардан фойдаланиш чоғида уларнинг шартига рози бўласиз ва ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларни уларга ҳадя қилган бўласиз.

         Мутахассисларнинг фикрича, агар ҳар бир интернет фойдаланувчиси ва хизмат кўрсатувчилар кибер оламда ҳам ҳаётдаги каби эҳтиёткорликни унутмасалар, аксарият кибер жиноятларнинг олди олинган бўлар эди.

Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман    

судининг тизимни бошқариш ва хизмат кўрсатиш муҳандиси

ҚУРБОНОВ ШУҲРАТ ЖЎРАҚУЛОВИЧ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.