Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Ўзбекистонда тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
Қонунлар / 2023-04-03

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев “Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолади.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 197-7-модда билан тўлдирилиб, унда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Мазкур қилмиш учун фуқароларга – 1,5 миллион сўмдан 2,1 миллион сўмгача (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача), мансабдор шахсларга эса 2,1 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача (7 баравардан 10 бараваргача) жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ тарзидаги жазо белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва бошқа манфаатдор ташкилотларга ушбу қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш юклатилган.

 

                                                Жиноят ишлари бўйича  Олтинсой туман судининг раиси  К.Назаров

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.