Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Ҳақорат қилганлик учун жавобгарлик.
Қонунлар / 2023-04-25

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 41-модда. Ҳақорат қилиш

Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик шахс жавобгарлика тортилганидан сўнг бир йил давомида қайта содир этилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси Ҳақорат қилиш

, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси билан жазолашга сабаб бўлади.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш билан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазолашга сабаб бўлади.

Ҳақорат қилиш:

а) жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;

б) хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш билан жазолашга сабаб бўлади.

Биргина жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан 2022 йил давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 41-модда. Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган 208 та шахсга нисбатан 144 та маъмурий иш мазмунан кўриб чиқилди.   

Шулардан 48 та шахсга нисбатан 40 иш бўйича ҳар бир ҳуқуқбузарга жарима жазоси тайинланган бўлса қолган 160 та шахсга нисбатан 104 иш бўйича томонларнинг ярашганлиги бўйича ишлар тугатилган.

2022 йил давомида туманда 41-модда. Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган шахсларга жами 70.050.000 сўм жарима жазоси тайинланган.

Шундан маъмурий ҳуқуқбузарлар томонидан ихтиёрий тўланган жарима суммаси 54.000.000 сўмни ташкил этса 16.050.000 сўм жарималар мажбурий ижро бюроси бўлимлари томонидан ундирилган.  

 

 

                              Жиноят ишлари бўйича Олтинсой

                                              туман судининг судья ёрдамчиси

                                              Н.Соатов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
20 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.