Эргашбой қирчиллама қирқни уриб қўйсада, бекорчилар сафида рўйхатда турибди. Уни ўзини иш қилишга хуши йўқ. Яхшиямки аёли Соҳиба топарман тутарман экан. Бўлмаса ўзларидан ташқари уч нафар фарзандларини ким боқар эди.
“ Бекорчидан кўча безор” деганларидай тўполон қилса уй безор экан. Ҳар дафъа кўчага чиққанида соғ келсинда, деб дуо қилиб турадиган хотини, барибир калтакланаверди.
Навбатдагиси ҳаммасидан ҳам ўтиб тушди. Ташқаридан келиб тинч турмади, аввал роса сўкинди, сўкинганда ҳам аёлларга нима хос бўлса, шунга мос қилиб сўкди. Аёл дир-дир этиб ҳеч нарса деявермагач, қўлини ишга солди. Хотини бечора таёқ зарбидан ерга йиқилди, тан жароҳати олди.
Ҳовли бурчагидаги фарзандларидан бириси қўшнисини чақиришга югурди. Хайрият инсофли қўшнилари бор экан. Ҳар дафъа жонига ора кириб, яраштириб қўяркан. Буниси бошқача бўлди. Аёл бечора тан жароҳатини азобидан керакли даво масканларига учраб, даволанди. Ишлари судгача ошиб борди.
Аёл бечора “без” бўлиб турган, болаларини отасини кечирди. Шундай бўлсада оиласига озроқ зарар келтирди.
Суд Эргаш Эшимовни жарима билан сийлади.
Жиноят ишлари бўйича
Олтинсой туман судининг раиси К.Назаров
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024