Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг
409-моддасида суд муҳокамасида прокурорнинг иштирок этиш асослари белгилаб берилган. Унда кўрсатилишича, «Прокурор биринчи инстанция судларида жиноятларга доир ишларни кўришда иштирок этиб, давлат айбловини қувватлайди, далилларни текширишда иштирок этади, судланувчиларга, жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар ва судга таклиф этилган бошқа шахсларга саволлар беради. Жиноят кодексининг нормаларини қўллаш, судланувчининг ҳаракатларини тавсифлаш, унга жазо тўрини ва меъёрини тайинлаш тўғрисида ҳамда суд ҳал этиши лозим бўлган бошқа масалалар юзасидан ўз фикрини баён қилади, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ҳақида ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган чоралар ҳусусида ўз фикрини билдиради».
Прокуратура тўғрисидаги қонунининг (янги таҳрири) 33-моддасида судларда жиноят ишларини кўрилишида прокурор иштирок этиши шарт қилиб қўйилган.Унда кўрсатилишича, «Фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида барча инстанция судларида ишлар кўрилаётганда прокурор қонунда белгиланган тартибда иштирок этади.
Прокурор судларда жиноят ишлари кўрилаётганда давлат айбловини қувватлайди.
Прокурор судда далилларни текширишда иштирок этади, қонуннинг қўлланиши ҳусусида ўз фикрини билдиради.
Ишлар судларда кўрилаётганда иштирок этаётган прокурорнинг ваколатлари процессуал қонунлар билан белгиланади.
Прокурор суд процессининг бошқа иштирокчилари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланиб, судьяларнинг мустақиллиги ҳамда процессуал қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя этиш принципига амал қилиши шарт».
Судларда жиноят ишларини кўришда прокурор ваколатлари.
Жиноят процессуал қонунчилиги ва Прокуратура тўғрисидаги қонун талабларидан келиб чиқиб, судларда жиноят ишларини кўрилишида прокурорлар қуйидаги ваколатларга эгадирлар:
Зарур ҳолларда, суд ҳукмлари, ажримлари ва қарорларини қонун билан белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилиши учун ҳамда янги очилган ҳолатларда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини тиклаш учун керакли чораларни кўради.
Жиноят ишларини барча инстанцияларда судлар томонидан кўрилиши мобайнида йўл қўйилган ҳатоларни прокурорлар томонидан турли услублар билан аниқланиши мумкин:
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судья катта ёрдамчиси Ф.Мирзақулов
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024