Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Янги конституциямизда шахс дахлсизлиги.
Қонунлар / 2023-09-14

Инсон туғилганидан бошлаб бутун хаётининг давомида у ҳақидаги маълумотлар зарур жойларда қайд этиб борилади. Шифохона, ФҲДЁ бўлимлари, МФЙ, боғча, мактаб, коллеж, олий таълим муассасаси, банклар ва бошқа ташкилотлар шулар жумласидандир. Айниқса ҳозирги ахборот теҳнологиялари асрида кундалик фойдаланадиган ижтимоий тармоқларда хам шахсга доир фото, видео, аудио, ёзма ёки электрон шаклидаги маълумотларни кўплаб учратиш мумкин.

Янги конституциямизгача амалда бўлган қонунчилигимизга кўра тергов органида фуқаронинг шахсий ҳаётига аралашиб унинг телефон сўзлашувини эшитиш бўйича ўзи мустақил қарор қабул қилиш ваколати мавжуд эмас эди. Аммо бу ваколат судга хам тегишли эмас эди.

2023 йил 30 апрель куни референдум ўтказиш йўли билан қабул қилинган конституциямизда эса тинтув ва телефон эшитиш доираси ҳам суд томонидан белгиланадиган, бунга қай даражада зарурият борлиги мустақил ва холис бўлган судья томонидан баҳоланадиган бўлди.

Бу эса ўз навбатида мамлакатимиз қонунчилигида шахс дахлсизлигини таъминлаш борасида қўйилган навбатдаги дадил қадам бўлди.

Конституциянинг 31-моддасида:

“Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.09 Бошқа шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар]

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.03 Фуқаронинг шаъни ва обрўсига тажовузлардан, унинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш, турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи]

Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.” деб белгилаб қўйилган.

Бош қомусимизнинг 15-моддасида конституциямиз тўғридан-тўғри амал қилишининг белгиланиши эса ундаги барча қоидалар шунчаки норма сифатида қоғозда қолиб кетмаслигини таъминлайди.

Бир сўз билан айтганда шахсий ҳаёт дахлсизлиги Конституцияда мустаҳкамланди.

Сурхондарё вилоят судининг девонхона катта консультанти Маматқориев Муминжон Мамашариб ўғли

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.