Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш каби жиноятларни таснифлаш
Қонунлар / 2023-11-04

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари Конститутция ва қонун ҳужжатлари билан ҳимоя қилинмоқда. Бироқ ушбу ҳуқуқ ва мажбуриятларни бажаришда фуқароларнинг ўз бурчларига нисбатан қарашлари турлича қолмоқда. Хусусан, йиллар даомида ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш каби жиноятлар тобора кўпайиб бормоқда.

Қонун чиқарувчи жамиятда фуқаролар риоя этиши мажбур бўлган муайян тартибни белгилаб беради. Шу муносабат билан баъзи бир масъул мансабдор шахсларга, хусусан – ҳокимият вакилларига мажбурий кўрсатмалар бериш бўйича муайян ваколатлар берилган.

Жиноят кодексининг 219-моддасига қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Мазкур турдаги жиноятларда жамият ва давлат манфаатлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмаларининг бир меъёрда фаолият юритиши, ҳокимият вакили ёки ўзининг фуқаровий бурчини бажараётган шахснинг шахсияти ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш объекти ҳисобланиши кўрсатилган.

Масалан, судланувчи Ҳ.А.М. ва О.С.А. 2023 йил 24 июнь куни соат тахминан 12:00ларда ўзаро жиной тил бириктириб, бир гуруҳ шахс бўлишиб, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 15.05.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “С.Т” МЧЖ ва қўшимча жавобгар сифатида ўзи ва турмуш ўртоғи Ш.Қ.дан ундирувчи “Қишлоққурилишбанк” Шўрчи филиали фойдасига жами 292.729.800 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва гаров мулки сифатида кўрсатилган ўзига тегишли тегишли бўлган “Лабо” русумли 75 Р 184 NA давлат рақамли автомашинасини МИБ туман бўлими давлат ижрочиси Ф.Б.А. хатлаб жарима майдончасига олиб бориш учун “С.Т” МЧЖга тегишли бўлган савдо дўкони ёнига борган вақтида А.Ҳ. ва С.О. давлат ижрочиси Б.Ф.га фаол қаршилик кўрсатишиб, Б.Ф.ни қўллари билан уриб оёқлари билан тепиб тан жароҳати етказишган ҳамда С.О. қўлига тош бўлагини олиб, Б.Ф.ни қувиб кетиши оқибатида давлат ижрочиси ижро ишини охирига етказа олмаган.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2023 йил 14 август кунидаги ҳукми билан судланувчи Х.А.М.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан ушбу кодекснинг 60,61-моддалари тартибида узил-кесил 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш, судланувчи О.С.А.га эса ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан ушбу кодекснинг 62-моддаси тартибида ўташ учун узил-кесил 2 йил 10 ой
18 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 14 сентябрь кунидаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2023 йил 14 август куни ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Бу каби жиноятларни таҳлил қилишда жиноятнинг мотив ва мақсадига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Аввало, ҳокимият вакиллари қаторига ижро этилиши мажбурий бўлган қонуний кўрсатмалар бериш ҳуқуқи берилган масъул мансабдор шахслар киритилади. Булар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи органлар ходимлари: прокурорлар, ички ишлар ходимлари, ДХХ, солиқ хизмати ходимлари ва ҳоказо, шунингдек, қонунга асосан, ҳуқуқ-тартиботни қўриқлаш бўйича асосий ёки қўшимча вазифаларни амалга оширувчи шахслардан иборат.

Хулоса сифатида шуни айтиш лозимки, ушбу турдаги жиноятни тўғри квалификация қилиш учун биринчидан, қаршилик кўрсатиш хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга йўналтирилганлигини, иккинчидан, қаршилик кўрсатиш хизмат вазифаси ёки фуқаролик бурчини ижро этиш вақтида содир этилганлигини аниқлаш лозим. Шу ҳолатда ушбу турдаги жиноятларга жазо тайинлаш меъёрий ҳолда амалга оширилади.

 

 

 

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича

судлов ҳайъати

судья катта ёрдамчсиси                                                                   Б.Нормуродов

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?