Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
Қонунлар / 2024-02-09

         Хусусан, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлар томонидан ҳукм ҳамда қарорларни қабул қилишда янги конституция қоидалари тўғридан-тўғри қўлланилмоқда. Бу борада 2023 йил 23 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарори ҳам қабул қилинди.

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 29-моддасида “Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади” дея таъкидланган. 

Таъкидлаганимиздек, Бош қомусимизнинг янги таҳрири нафақат жиноят ишлари бўйича судлар, балки фуқаролик ишлари бўйича қабул қилинаётган қарорларнинг адолат мезонларига мослигида ҳам асосий омил бўлаётир. 

Янги Конституциямизнинг 20-моддасида “Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир. Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас. 

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди. Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади” дея қайд этилган.

Умуман олганда, янги таҳрирдаги Конституция адолатли суд ҳукмлари ва қарорларини қабул қилиш учун асос бўлмоқда. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон, Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак.

 

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Олтинсой туман судининг раиси    

                                         К.Назаров

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?