Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
                Товламачилик  
Қонунлар / 2024-03-02

Товламачилик мулкка қарши ғаразли жиноятлардан бири ҳи-собланади. Товламачиликнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти унинг нафақат мулкчиликка, балки мулкчилик манфаатларининг мустақил шакли сифатида намоён бўлувчи бошқа (мажбурият юкловчи, мерос бўлиб ўтувчи, уй-жой каби) мулкий муносабатларга ҳам тажовуз қилишидан иборат. Товламачилик кўп объектли жиноят ҳам ҳисобланади. Чунки унинг содир этилишида нафақат мулкчилик ҳуқуқига, бошқа шахсларнинг ашёвий ҳуқуқларига, балки ҳаётга, соғлиққа, шаънга, қадр-қимматга ва бошқаларга зарар етказиш хавфи ҳам мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддасида “Товламачилик – бу жабрланувчига ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкига шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш ёки жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўзининг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйувчи” жиноят ҳисобланиши кўрсатилган.

Объектив томондан товламачилик айбдорнинг мулкдордан била туриб, ғайриқонуний равишда ўзига ёки у кўрсатган шахсларга муайян мулкни, мулкка бўлган ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд улар фойдасига муайян мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилишда ифодаланади ва у ўз талабларини зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш билан қўрқитиш, маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиш, жабрланувчини мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароит яратиш каби ҳолатларда намоён бўлади.

Судланувчи А.М. ўзганинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, турмуш ўртоғи Н.М. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Қумқўрғон тумани, Мустақиллик маҳалласида яшовчи фуқаро М.Т.дан унинг Н.М. билан ишқий муносабатда бўлиб юрганлигини овоза қилмаслик, устидан давлат органларига ариза билан мурожаат қилмаслик эвазига ундан 60.000.000 сўм миқдоридаги пулларни талаб қилиб, шу пуллардан 3800 АҚШ доллари ва 2.300.000 сўм пулларни 2023 йил 28 июль куни Қумқўрғон тумани, Янгишаҳар маҳалласи ҳудудида олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг 2023 йил
18 декабрь кунидаги ҳукми билан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчи ва унинг адвокати томонидан келтирилган апелляция шикояти куни Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан кўрилиб, биринчи босқич суд ҳукми ўзгаришсиз, келтирилган шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

 

Сурхондарё вилоят суди

судья катта ёрдамчиси                                                         Б.Нормуродов

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.