Юртимизда инсон, унинг шахси, шаъни ва қадр-қиммати эъзозланади. Ўзбекистон Республикаси бош қомуси ҳисобланган янги таҳрирдаги Конситутциямизда ҳам инсоннинг шахсий ҳуқуқлари асосий меъзон сифатида эътироф этилади. Хусусан, Конситутциямизнинг
25-моддасида “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир. Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади” деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-1031-моддаларида ҳам ҳаётга қарши жиноятлар туркуми, таснифи ва уларга нисбатан тайинланадиган жазо турлари берилган.
Судланувчи Х.А. 2013 йил 28 ноябрда Шеробод тумани, “Б” маҳалласида яшаб келган 1994 йил 17 февралда туғилган Ч.И. билан турмуш қуриб, Қумқўрғон тумани “Я” маҳалласи “Я” кўчасида бирга яшаб келишиб, ўзаро турмуши давомида, 2015 йил 9 февралда туғилган М.Х. исмли қиз фарзандли бўлишиб, ўзаро турмуши давомида доимий равишда юзага келган ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли Ч.И. 2015 йилда фарзанди М.Х.ни олиб, Шеробод тумани, “Б” маҳалласида жойлашган ота-онасининг уйига бориб яшаб келган ва вояга етмаган бир нафар қиз фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туман судига мурожаат қилиб, суднинг 22.07.2019 йилдаги суд буйруғини чиқарилишига ва суд қарорининг мажбурий ижросини таъминлаш бўйича МИБ Қумқўрғон туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро иши юритилишига эришган.
Х.А. ундирувчи турмуш ўртоғи И.Ч фойдасига 2019 йилдан
2023 йилга қадар алимент қарзини ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг 2023 йил 18 июлдаги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланган.
Шундан сўнг, Х.А. турмуш ўртоғи И.Ч. билан 2023 йил
10 сентябрь куни телефон орқали гаплашиб, қизи М.Х.ни Шеробод туманида мактабда ўқишини давом эттириши учун Қумқўрғон туманидаги 84-сонли мактабдан ҳужжатларини олиб кетишига розилик билдириб, И.Ч.ни Қумқўрғон туманига чақирган. Х.А. чақирувига кўра келган турмуш ўртоғи И.Ч.ни Қумқўрғон тумани, “А” маҳалласи ҳудудида шу куни соат 1000 ларда кутиб олиб, ўзининг ғаразли ниятини амалга оширишлик учун, уни мактабга олиб бормасдан, ўзининг бошқарувида бўлган электромопедда туманнинг “Я” маҳалласида жойлашган “И.Ў.” фермер хўжалиги дала майдонига “маккапояни” суғориш баҳонасида олиб бориб, “маккапоя” ичига тўшалган гилам устида ўзаро суҳбатлашиб туриб, ён атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, И.Ч.ни ўлдириш мақсадида қўллари билан бўйин соҳасидан бўққан. Шунда, И.Ч. Х.А.га қўллари ва оёқлари билан қаршилик кўрсатмоқчи бўлганида Х.А. шимининг камари билан И.Ч.нинг икки оёғини, ички майкаси билан икки қўлини боғлаб, уни қаршилик кўрсата олмайдиган ожиз аҳволга келтириб, бўғиб ҳушсиз ҳолатга келтирган ҳамда ўзи олиб келган белкурак билан И.Ч.нинг бўйин соҳасига бир неча марта зарба бериб, жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатда қасддан ўлдирган.
Шунингдек, судланувчи Х.А. жиноий ҳаракатларини давом эттириб, И.Ч.ни ўлганига ишонч ҳосил қилгач, содир этган жиноятини яшириш ва жиноий жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида, И.Ч.нинг сумкасидан фуқаролик паспорти ва бошқа ҳужжатларини олиб, ушбу ҳужжатларни яшаш уйига олиб келиб, фуқаролик паспорти ва бошқа ҳужжатларни яшаш хонадонидаги ўчоққа ташлаб, ёқиб юбориб, ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни қасддан нобуд қилган.
Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг 2024 йил
9 февраль кунидаги ҳукми билан судланувчи Х.А.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг
59-моддасига асосан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоларни қисман қўшиб жиноятлар мажмуи тариқасида узил-кесил ўташ учун
17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 26 март кунидаги ажрими билан биринчи босқич суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш жоизки, инсон, унинг ҳаёти, шахси ва бошқа ҳуқуқлари энг олий неъмат. Ушбу ҳуқуқлар Конститутция ва бошқа қонунлар билан ҳимоя қилинади.
Сурхондарё вилоят суди
судья катта ёрдамчиси Б.Нормуродов
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024