Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Солиқ мажбурияти        
Қонунлар / 2024-04-09

   Янги таҳрирда қабул қилинган Конститутциямизда фуқароларнинг бир қатор қонунларга риоя этиши белгиланган бўлиб, унга кўра “Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар” деб 60-моддасида таъкидлаб ўтилган.

Конститутциямизнинг 63-моддасида эса “Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт. Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак” деб фуқароларнинг қонун билан солиқ қонунчилигидаги ҳуқуқи ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган.

         Юртимизда солиқларни ўз вақтида тўламаслик маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиш ҳақида кўзда тутувчи бир қанча нормалар мавжуд.

         Фуқаро Ҳ.С. “S.I.С.” МЧЖ директори лавозимида ишлаб келиб, жамиятнинг 2023 йил 3 чорак учун фойда солиғи ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлиги аниқланиб, бу ҳуқуқбузарлик учун С.Ҳ.га Термиз шаҳар ДСИ томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисми билан 3.000.000 сўм жарима солиш тўғрисидаги қарори тайинланган ва ушбу жарима жазоси жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан кўрилиб, Термиз шаҳар ДСИ қарори ўзгаришсиз қолдирилган .

         Ҳуқуқбузар Ҳ.С. апелляция судига шикоят қилиб, оилавий аҳволини инобатга олиб, жарима жазосини камайтириб беришни сўради.

         2024 йил 27 март куни Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганиб чиқиб, ҳуқуқбузар Ҳ.С.нинг айби ўзининг кўрсатувидан ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарор ва ишда мавжуд бўлган бошқа далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топганлиги сабабли биринчи босқич суди қарорини ўз кучида қолдирирди.

Хулоса сифатида шуни таъкидлаш жоизки, фуқаролар ўзларининг Конститутцияда белгиланган мажбурияларини бажариши шарт. Зеро, янги таҳрирдаги Конститутциямизда “Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар” деб 59-моддасида таъкидлаб ўтилган.

 

 

 

Сурхондарё вилоят суди

судья катта ёрдамчиси                                                          Б.Нормуродов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?