Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
 НАШАВАНД
Қонунлар / 2024-04-24

                                                                                                                   Суд очерки

  

  Ҳусанбой энди ҳеч ким билмасов, дея эллик олти ёшга кирганини ҳам сезмай қолди. У қаергадир ҳашарга бориб, бир нарсани таъмини тотиб кўрган эди. Унга хуш ёқди шекилли яна излади. Яна тотиб завқланди. Ҳалигини уруғидан чўнтагини тўрига ташлаб ҳам қўйди. У ҳашардан қайтгач ўша йили томорқасини пастги бир четига айни баҳор пайти тўрт дона уруғини экди.

   Экилган уруғ униб чиқиб, ўса бошлади. У кун ора бўлсада янги ўсимлигидан хабар олиб турди. Намини қочирмади. У томорқада ишлаш баҳонасида ўзи билан бакилашкага сув олиб борадиган бўлди. У сувни ўша ўсимлигига қуйиб юрди. Ҳосили пишиб етилган чоғи, ҳеч кимга билдирмасдан йиғиб олиб қўйди. Уруғини алоҳида жойга бекитди. Баргини езғилаб уни бошқа жойга бекитди. Кўп гугурт қутига жойлади ҳам. Тўй –ҳашамларга борганида тортиб ҳам турди. Яна ўзига ўхшаш бир жўрасига ҳам ўқтин, ўқтин ўраб бериб турди. Шу зайил йиллар ўтди. Ошналари билан  ўтиришларга борганда тутатиб туришди.

   Уни пинҳона иши ошкор бўлиб қолдиёв. Чунки, бир куни уни уйига уч тўрт киши маҳалла оқсоқоли билан бирга кириб келишди. Бу вақт айни қиш чилласи бўлганлиги сабабли томорқада ҳеч нарса йўқ эди. Ҳамма ҳосил йиғиштирилган пайт эди.

  Ҳалиги кишилар орасида ички ишлар ходими ҳам бор эди. У киши Ҳусан ака, хафа бўлманг, сизни уйида “наша” сақлайди деган хабар бор. Шу боис уйингизда тинтув ўтказишга рухсатнома билан келишди.

  Улар уй ичини, хоналарни, токчаларни текшириб кўришди. Тинтув, текширув бесамар кетмади.

Икки минг икки юз қирқ тўққиз дона “наша” уруғини эски чойнак ичидан топишди. Яна кўплаб гугурт қутиларга жойлаб қўйилган  “наша”, “марихуана” ўсимлиги борлиги ҳам аниқланди. Топилган гиёҳвандлик уруғи ва гугурт қутилари холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олиб кетилди.

  Ҳа, айтганча Ҳусан Эрматовни ҳам олиб кетишди. Суд обдон текшириб, суриштириб Ҳусан Эрматовга тегишли жазосини берди.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Олтинсой туман судининг раиси

К.Назаров

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.