Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Ижро ҳужжатини ижро қилмаганлик учун жавобгарлик
Қонунлар / 2024-04-24

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги бўйича бу турдаги жавобгарликнинг шартли равишда 3 та шаклини келтириш мумкин, яъни:

-жисмоний шахсларнинг ижро ҳужжатини ижро қилмаганлиги учун жавобгарлик

-ижро ҳужжатини ижро қилишга тўсқинлик қилганлиги учун жавобгарлик

-суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик.

Жисмоний шахсларнинг ижро ҳужжатини ижро қилмаганлиги учун жавобгарлиги деганда, фуқароларнинг ижро ҳужжатини ижро қилмаганлиги учун жавобгарлиги фақатгина ижро иши юритиш талабларини бузгандагина келиб чиқади, фуқароларга ижро ҳужжатини ижро қилмаганлик учун жавобгарликни қўллаш ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади, жисмоний шахсларни ижро ҳужжати талабини бажармаганлиги учун жавобгарликка тортишга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари ва суд ваколатли ҳисобланиб, ижро иши юритиш жараёнининг бошқа иштирокчилари ҳам фуқаровий ҳуқуқий жавобгарликка тортилиши мумкин, масалан, сақловчи хатланган мулкни йўқотганлиги ёки унга зиён етказганлиги сабаб жавобгарликка  тортилади, сақловчи қарздорнинг хатланганган мулкини яширганлиги, бошқа бировга ноқонуний берганлиги ёки сотиб юборганлиги учун жиноий жавобгарлик билан бирга моддий жавобгарликка ҳам тортилади. “Суд  ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ қарздор ижро ҳужжатини белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро қилмаганда, шунингдек унинг ижросига тўсқинлик қилган ҳолларда қонунда белгиланган тартибда­ жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Ижро ҳужжатини ижро қилишга тўсқинлик қилганлиги учун жавобгарлик деганда, Конституциямизнинг 114-моддасига асосан суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир, суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш, унинг ижро қилинишига тўсқинлик қилиш одил судлов обрўсига путур, давлат ва жамоат манфаатларига зарар етказади, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тикланишига қаратилган фаолиятга салбий таъсир кўрсатади ва жиноят кодекси суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ва унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ қатор жиноятларни яъни, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш, меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш, суд ҳужжатини ижро этмаслик, банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф қилиш учун жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик деганда, суд ҳужжатлари ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш тизимида юридик воситадир, суд ҳужжатлари ёрдамида ҳуқуқий нормаларнинг амалга ошиши юз беради ва ҳуқуқий тартибга солиш тизимида вужудга келган муаммолар ҳал қилинади, суд ҳужжатини ижро этмаслик кўпчилик ҳолатларда нафақат суднинг обрўсига, балки давлат ва фуқароларга катта иқтисодий зарар ҳам етказиши ҳам мумкин, суд ҳужжатини ижро этмаслик ижтимоий хавфли қилмиш ҳисобланиб, суд ҳужжатлари ижросини таъминлашда уларни ижро қилмаганлик учун жавобгарлик чораларининг белгиланиши бу қилмишлар содир этилишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Қарздор ижро ҳужжати талабини ихтиёрий равишда ижро қилиш учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этмаса, жавобгарликни келтириб чиқаради, давлат ижрочисининг ўз ваколатлари доирасидаги ижрони амалга ошириш билан боғлиқ талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча органлар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир, давлат ижрочисининг қонуний талабларини бажармаслик, унинг зиммасига юкланган вазифаларни бажаришига монелик қилувчи хатти-ҳаракатлар содир қилиш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади, ижро ҳужжати уни ихтиёрий равишда ижро қилиш учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаган тақдирда ёки қарздор зиммасига муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёхуд бундай ҳаракатларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжати узрсиз сабабларга кўра давлат ижрочиси белгилаган муддатда ижро қилинмаган тақдирда, давлат ижрочиси жисмоний шахсларга жарима қўллаш ваколатига эгадир.

 

Мақолани ёзишда интернет маълумотларидан фойдаланилди.

 

 

Сурхондарё вилоят суди

судья катта ёрдамчиси                                                 Дж.Маматалиев

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.