“Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–201-сон, 11.04.2022 й.) қабул қилинди.
Қарор билан оилавий спортни рағбатлантириш мақсадида 2022 йилдан бошлаб ҳар йили футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича 5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади.
▪️1-босқичда – кўчалараро маҳалла мусобақалари;
▪️2-босқичда – маҳаллалараро сектор мусобақалари;
▪️3-босқичда – сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;
▪️4-босқичда – туман (шаҳар) мусобақалари ғолиб маҳалла жамоалари ўртасида вилоят мусобақалари;
▪️5-босқичда – вилоят мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида республика (финал) мусобақалари.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024