2016 йилнинг 5 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4848-сонли Фармонини қабул қилганди. Ушбу Фармонга мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга эришилди натижада Мамлакатимизда бугунги кунда юз берётган ўзгаришлар, айниқса, иқтисодиётимизнинг ривожланиш курсаткичлари хар биримизга алохида қувонч бағишлайди. Жорий йилда хам юксак усиш суръатлари кузда тутилаяпти. Маълумки, истиқлол йилларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик хамда хунармандчилик сохаларида нафақат иқтисодиётимизнинг етакчи буғини, балки давлатимиз ва жамиятимиз ривожида хал қилувчи ахамиятга эга булган асосий кучга айланди. Бугунги кунда туманда фаолият курсатаётган кичик бизнес субектлар ва фермер хужаликларини ривожланиши ялпи ички махсулотни шаклантиришдаги улушини усиб бориши бунга асос булади. Туманимизда фаолият курсатаётган Кластер хужаликлари томонидан яратилаётган интенцив вайиш шаклидаги узумзор-боғлар, тадбиркорлар томонидан савдо, саноат, хизмат сохаларида булаётган янгиланишлар юқоридаги сузларнинг яққол тасдиғидир. Туманимизда 2022 йил 12 ойи якунида Саноат махсулотлари 82,5 % га, Пудрат қурилиш ишлари 90,7 % га, Хизматлар 111,9 % га, Ташқи савдо айланмаси 107.2 % га, Қишлоқ хужалиги ялпи маҳсулоти 104.5 % га бажарилган булса бу курсаткичларнинг асосий улуши фермер ва тадбиркорлик субектларига туғри келмоқда. Тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида туман статистика бўлими томонидан хар ойнинг иккинчи ва тўртинчи жума кунлари “Очиқ эшик кунлари” ташкил этилиб, унда кичик тадбиркорлик субъектларига ҳамда фермер хужаликлар томонидан электрон хисоботларни топшириш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тадбиркорлар учун қабул қилинган янги Фармонлар, Қарорлари ва унда яратилган имкониятлар тўғрисида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Қисқача айтганда, туманимиз фермер ва тадбиркорлари иқтисодиётимиз равнақи, халқимиз турмуш даражасини ошишига ўз куч-қудратини сарф қилишдан ва меҳнат самарасини оширишдан тўхтамайди.
Олтинсой туман статистика
бўлими бош мутахассиси:- М. Лапасов
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024