Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
2023 йил 11 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон - 2030» стратегияси тўғрисида»ги 158-сон Фармони қабул қилинди.  

Фармон билан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон – 2030» стратегияси тасдиқланди.

Ҳужжатда қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган:

  • барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;
  • аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;
  • аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;
  • халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;
  • мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.

 

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида ўз долзарблигини йўқотмаган барча мақсадларга эришиш, шунингдек, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш таъминланади.

 

 Ҳужжат билан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

 

 


Жиноят ишлари бўйича

Олтинсой туман судининг раиси    

                                         К.Назаров

 

 




 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?