Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
«Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисида фармон.

Фармон билан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон – 2030» стратегияси тасдиқланди.

 

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган:

  • барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;
  • аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;
  • аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;
  • халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;
  • мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифа этиб белгиланди ҳамда бу бўйича уларнинг биринчи раҳбарларига шахсий масъулият юкланди.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Республика комиссияси (А.Арипов) зиммасига:

а) Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, шунингдек, уни амалга ошириш бўйича тегишли йиллик дастурларни тайёрлаш ва ижросини мувофиқлаштириш;

б) Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасидаги ислоҳотлар бўйича тадбирларнинг аҳоли томонидан билдирилган фикр ва ташаббуслар асосида сифатли амалга оширилиши, белгиланган кўрсаткичларга эришилишини назорат қилиб, натижаси юзасидан ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилишини таъминлаш;

в) икки ой муддатда:

  • Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг жойларда амалга оширилиши натижалари танқидий ўрганилишини;
  • аҳоли ўртасида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш натижалари кенг муҳокама қилиниши, фуқароларнинг мазкур масала бўйича таклифлари тизимлаштирилган ҳолда таҳлил этилишини;
  • ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган тизимли омилларни аниқлаш ва Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида уларнинг олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўрилишини таъминлаш вазифалари юкланди.

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси – халқ стратегияси» шиори остида белгиланган ислоҳотларнинг изчил, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида «Тараққиёт стратегияси» маркази Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ижросининг таъминланиш даражаси, унда белгиланган ислоҳотларнинг сифатли амалга оширилишини аҳоли томонидан ҳар бир мақсад ва ундаги кўрсаткичлар кесимида баҳолаш, улар юзасидан ўз фикрларини қолдириш ва ташаббуслар билдириш имкониятини яратувчи онлайн портални ишга тушириши белгиланди.

Ҳар ойда баҳолаш натижалари ва аҳолидан келиб тушадиган фикр-мулоҳазалар умумлаштирилиб, Республика комиссиясига тақдим этиб борилади.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Олтинсой туман судининг раиси    

                                         К.Назаров

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
24%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
14%
Жами: 29 овоз берилди.