Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ОЛТИНСОЙ  ТУМАНИ ҲОКИМИ АЛИШЕР ДЖУМАЕВНИНГ МУРОЖААТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрдаги “Янги Ўзбекистон”массивларини барпо қилиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан Олтинсой тумани ҳокими Алишер Джумаевнинг  Мурожаати

Ҳурматли туманимиз аҳли!

 Юртбошимизнинг ташаббуси билан тумандаги ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо қилиш ва “Яшил  макон” умуммиллий лойиҳасини татбиқ этишда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этишдан кўзланган мақсад  табиатни экологик асраш ва аҳоли саломатлигини таъминлашдан иборат.  

   Олтинсой тумани ҳудудида жорий йил кузда—“Долзарб 40 кунлик”да 400минг тупдан ортиқ манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.  2022 йил баҳор мавсумида эса  667 минг  туп манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ҳамда уюшқоқлик билан ташкил этиш кўзда тутилган.

Ҳурматли туманимиз нуронийлари,меҳнат фахрийлари,  фуқаролар, ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари!

Тумандаги ташкилот, корхона ва муассаса ҳамда аҳоли учун кўчатларни тизимли етказиб бериш мақсадида, бозорлар ва қулай манзилларда  кўчат етказиб бериш нуқталари ташкил этилди.

Бунда манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини етказиб бериш ҳамда экиш ишларини мувофиқлаштириш учун туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Тиркашев туман ишчи гуруҳи раҳбари этиб тайинланди.

Сиз манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш ва парваришлашда ишчи гуруҳи раҳбари билан 99-890-747-05-08 рақами орқали ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Олтинсой туман инспекцияси бўлими бошлиғи, гуруҳ раҳбари ўринбосари  Ф.Сафаров  билан 99-899-098-25-41 рақами орқали боғланишларингиз мумкин.

  Сизлардан ташкилот, корхона ва муассасалар, маҳаллалар, қишлоқлар, аҳоли яшаш пунктлари, кўп қаватли бинолар ва уй-жойлар, ҳовлилар атрофи, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларга, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларида манзарали, мевали дарахтлар ва бута кўчатларини экиш тадбирларини уюшқоқлик билан бажарилишида фаол иштирок этишларингизни сўрайман.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?