Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Олтинсой тумани ҳокими Джумаев Алишер Турабовичнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туман аҳолисига МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар, ҳурматли олтинсойликлар!

Юртимизда ҳар бир соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар замирида инсон қадри ётади.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ана шундай ислоҳот одимларидан бири эканлигини барчамиз кўриб турибмиз.

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2021 йил 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор селектор йиғилишида берилган топшириқларига асосан юртимизда қанот ёйган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатига олтинсойликлар биринчилардан бўлиб қўшилдилар.

Ушбу ҳаракат доирасида Олтинсой туманида 1,2 миллион туп мевали ва манзарали дарахтлар ва буталарни экишни режа қилиб белгиладик.

Тумандаги катта йўллар атрофига, боғдорчилик хўжаликларига, фермерларнинг дала четларига, ташкилот ва корхоналар, мактаблар, боғчалар ҳовлисига экиладиган кўчатларни қатъий ҳисоб-китоб килиб олдик.

Туманимизда 184 минг аҳоли бўлса, ҳар бир оила жон бошига 10 тупдан мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари, каламчаларини экиб, кўчатзор ва боғлар барпо қилиш, буталар экиб, яшил майдонлар ҳосил килиш бўйича катта ташаббус бошланди.

2021 йил охирига қадар туманда 1 миллион туп дарахт кўчатларини экдик. Йил охиригача бу борадаги режани 100 фоизга бажаришни ният қилиб турибмиз.

Бунда тумандаги барча ташкилот раҳбарлари, фукаролар, туман фаоллари, қишлоқ хўжалиги ходимларига суянамиз ва ишонамизки улар бизга яқиндан кўмакчи бўладилар.

 

 

Ҳурматли олтинсойликлар!

Кўчат экиш, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир. Фарзанд туғилганда дарахт экиш, ҳовлида боғ барпо қилиш, уларда эгалик ҳиссини уйғотади.

Биз жойларда аҳоли вакиллари билан мулоқотлар, учрашувлар чоғида кўчат экиб, боғ яратинг, келажак авлодларга намуна кўрсатинг, деб тарғиб қилаяпмиз. Халқимиз бизнинг чақириғимизга лаббай деб жавоб бераяпти.

Олтинсой туманида бу йилги баҳор мавсумида 667 минг 100 дона мевали ва манзарали дарахтлар кўчати экилади. Экологик ҳудудни яхшилаш учун туман ҳудудида 3,3 гектар майдонда 2 та “Яшил боғ”лар ва 7,6 гектар майдонда 2 та “Жамоат парклари” ташкил этилади.

Яшил маконни барпо этиш — бугунги глобаллашиб бораётган даврда канчалик долзарб эканлигини барчамиз яхши тушуниб турибмиз.

Шундай экан бу эзгу ташаббусга қўшилиб, халқимизнинг экологик тоза мусаффо ҳаводан нафас олишига замин яратайлик.

Кадрли маҳалла фаоллари, туманимиз фидойилари ва азиз ёшлар!

Куни кеча, 2022 йил 2 февраль куни мухтарам Президентимиз томонидан ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида “Яшил макон”ни доирасидаги ишларимизни янада жадаллаштириш борасида долзарб вазифалар қўйдилар.

Халқимиз учун яшил макон яратиш, экилган ниҳолларни асраб-авайлаш, парваришлаш, суғориш, озиқлантириш, чорва молларининг пайхонларидан сақлаш масалалари биринчи галдаги вазифа этиб белгиланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббусни қўллаб-қувватлаб, янгидан янги кўчатлар экиш ва уларни парваришлашда барчамиз фаол иштирок этайлик.

Боғ яратиб биргаликда она юртимизни обод қилайлик!

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?
Ha!
1%
Yo'q!
1%
Nima ekan "OpenByudjet"???
100%
Жами: 710 овоз берилди.