Одамлар ҳисобини юритиш амалиёти илк бор милоддан аввалги 3-минг йилликдан бошланган. Бу жараён дастлаб Осиё ва Африка давлатлари, Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитой ва Японияни қамраб олган. Бу ислоҳотдан кўзланган мақсад солиқ тўловчилар ва аскарликка яроқли аҳоли сонини аниқлаш бўлган.
Илк ўрта асрларда мазкур тартибот бирмунча такомиллашган. Аҳолини ҳисобга олиш элементлари хўжаликларнинг ёзма китоблар, кадастрлардаги тавсифлари билан уйғунлашган. Уларда одамлар ёки оилалар эмас, балки уй-жой каби солиққа тортиш бирликлари биринчи ўринга қўйилган.
Финляндияда XVI асрнинг ўзиданоқ аҳоли сони рўйхатини олиб боришни бошлашган. Давлатнинг мақсади биринчи ўринда солиққа тортиш ва ҳарбий хизматга чақириш билан боғлиқ бўлган. Ўша даврда Швеция, ўзининг шарқий қисми бўлган Финляндияни қўшганда ҳам аҳолиси кам, камбағал давлат эди. Шу сабабли ҳам йирик йирик маъмурий аппарат ва армияни сақлаб туриш учун ҳарбий хизматга мажбур бўлган ва солиққа тортиладиган аҳоли ва унинг мулки тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш лозим эди.
Аҳолини рўйхатида жойлашган ва бутун Финляндияни ўз ичига олган ахборот таркиби ўзининг кенг қамровли эканлиги билан ажралиб туради. Ахборот базаси мамлакатнинг мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ҳақидаги аниқ ва эътиборга лойиқ маълумотларни ўз ичига олади. Фуқаро тўғрисидаги энг муҳим маълумот унинг исми ва фамилияси, туғилган жойи ва санаси, ҳамда фуқаролигидир. Шунингдек, фуқаронинг оилавий аҳволи (турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота-онаси) ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумот ҳам муҳимдир.
XVIII аср ўрталаридан аҳолини ўрганишга қизиқиш ортади. Австрия, Голландия, Дания, Испания, Япония, Америкада одамлар ҳисобини юритишга киришилади. Бироқ бу ҳисоб-китоблар бутун бошли аҳолини қамраб ололмаган.
Ўттиз йил ўтгач, Италия, Испания, Англия, Ирландия, Австрия, Францияда рўйхатга олиш вақти келди. 1851 йилда Хитойда, кейин Японияда (1871) ва ниҳоят Россияда аҳоли рўйхатга олинди.
Замонавий босқич ХХ асрнинг ўрталаридан бошланди. Бир қатор Осиё мамлакатларида, шунингдек, Африкада аҳолини рўйхатга олиш ўтказилди. Бу янги мустақил давлатлар пайдо бўлиши билан боғлиқ эди. Ўтган асрнинг 70-йилларда Яман, БАА, Саудия Арабистони каби мамлакатларда биринчи маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилди. ХХ асрнинг охирига келиб, аҳолини рўйхатга олиш дунёнинг деярли барча ҳудудини қамраб олди.
Сурхондарё вилоят статистика бошқармаси
Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш
ва ўтказиш бўлими бошлиғи С.Останов
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024