Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ТУМАН ҲОКИМИ  БАҲРОМ  МАХМАТРАЕМОВНИНГ “9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ” УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар, қадрли иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари!

Мен барчаларингизни ва бутун туманимиз аҳлини “9 Май - Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами билан муборакбод этаман.

Азиз дўстлар!

Инсон қалбида шундай дориломон кунларда яшашга бўлган иштиёқ авж олган бир пайтда тарих зарварақларига назар ташласак, тинчлик, бахт ва саодатли кунлар учун жон олиб, жон бериб курашган халқимизнинг чинакам матонати ва жасоратини эслаб ўтиш ҳаммамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Иккинчи жаҳон урушида минглаб олтинсойлик жангчилар ҳам жасорат ва матонат намунасини кўрсатди. Фидойи халқимиз фронт ортида ҳам самарали меҳнат қилди.  

Яқин ўтмишнинг оғир синовларида жанггоҳларда жон олиб, жон берган ва ёруғ келажак йўлида жасорат кўрсатган юртдошларимизнинг ҳаёт йўли, пок хотираси ёш авлодни юксак ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда улкан аҳамият касб этади.

Қадрли юртдошлар!

9 Май — юртимизда «Хотира ва қадрлаш куни» умумхалқ байрами сифатида белгиланган. Оталар жасорати мангу унутилмайди. Ватанни севиш ва қадрлашни қаҳрамонлар аждодларимизнинг шонли ҳаёт йўли мисолида ўрганиб бораверамиз.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан ҳар  йили байрам арафасида 2-жаҳон уруши қатнашчиларининг  рағбатлантирилаётганлиги барчани қувонтиради. Бундай эъзоз ва эҳтиром фахрийлар руҳини кўтарди, кўнглини шодлантирди.

Азиз олтинсойликлар!

Такрор айтганда, ушбу умумхалқ байрами халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, инсонни улуғлаш, тинч ва осойишта ҳаёт, дўстлик ва тотувликни қадрлаш каби ибратли қадриятларимиз янгича маъно-мазмунда ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш лозим.

Боболаримизнинг нафақат ватанпарварлик, халқпарварлик хислатларини эътироф этишимиз, шу билан бирга тинчлигимизни асраб-авайлашга, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшган, машаққатли дамларда ҳам ўзлигини йўқотмай, миллат тараққиёти йўлида жонбозлик кўрсатган инсонларни ҳаётлигида эъзозлаб, ҳурмат кўрсатиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

Уларнинг оғирини енгил қилиш, маслаҳатларига қулоқ тутиб, дуосини олиш, ибратли ҳаёт йўлини ёшларимиз ўртасида кенг тарғиб этиш ҳам масъулиятли вазифамиз саналади.

Бугунги кунда туманимизда фаровон ҳаётдан рози бўлиб, кексалик гаштини сураётган II-жаҳон уруши қатнашчиси Холиқ бобо Абдурайимов ва ўнлаб фронт ортида меҳнат қилган нуронийларимизнинг қадрига етиб, уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш учун зарурий шарт-шароитлар яратиб берилаяпти.

Ҳурматли уруш ва меҳнат фахрийлари!

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами билан Сиз азизларни самимий қутлайман. Хонадонларингизга тинчлик, хотиржамлик  ва қут-барака тилайман. Юртимиз бахтига доимо соғ, омон бўлинг!

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
11%
Жами: 35 овоз берилди.