Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Юртимизда кичик бизнес соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича янги имкониятлар яратилмоқда

Бугунги кунда республикамизда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, уларнинг фаолиятида келиб чиқаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш бўйича комплекс чоралар кўриб келинаяпти. Мамлакатмизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини та’минлаш борасида барча зарур ташкилий ва ҳуқуқий механизмлар яратилмоқда. Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш, мазкур соҳани ривожлантиришга қаратилган кўплаб қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилнинг 20 январидаги “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кичик ва ўрта бизнеснинг халқаро бозорларга чиқишига имкониятларни кенгайтириш, микро молиялаштиришни ривожлантириш, янги инструментларини амалиётга жорий этиш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган. Ушбу қарорга асосан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади. “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ таянч банк этиб белгиланди. Дастурда иштирок этиш, ундаги воситалардан фойдаланиш, банклар томонидан соддалаштирилган тартибда қарор қабул қилиш, кредит шартномаларини расмийлаштириш, лойиҳани мониторинг қилиш Бизнес портал (ҳттпс://бизнес-портал.уз/) орқали амалга оширилади. Микрокредитбанк ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги биргаликда “Касаначилар мактаби”ни ташкил этилиши белгиланган.
Тадбиркорлар томонидан мазкур дастурда иштирок этиш учун улар камида 1 йил узлуксиз фаолият юритиб келаётган ЯТТлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилганлар, ҳунармандлар, касаначилар, шунингдек, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан та’минлаб келаётган кичик тадбиркорлик суб’ектлари ва нодавлат та’лим ташкилотлари ҳамда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга юридик ва жисмоний шахслар иштирок этадилар.
Шунингдек, кичик бизнес суб’ектлари қуйидаги кўринишларда молиявий қўллаб-қувватланади. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағлар учун револвер тарзда 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади. Бунда 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади. Сўнги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 500 млн. сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 5 нафар кишини доимий иш билан та’минлаган кичик тадбиркорлик суб’ектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асосий воситаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1 млрд. сўмгача кредитлар ажратилади. Шу билан бирга, 24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан та’минлаган кичик тадбиркорлик суб’ектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асосий воситаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1,5 млрд. сўмгача кредитлар ажратилади. Қолаверса, 24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан та’минлаган кичик тадбиркорлик суб’ектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асбоб ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1,5 млрд. сўмгача лизинг хизматлари кўрсатилади. Қарорда келтирилишича 24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан та’минлаган кичик тадбиркорлик суб’ектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асбоб ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1,5 млрд. сўмгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга берилади. Энг муҳими, 24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан та’минлаган кичик тадбиркорлик суб’ектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига бўш турган давлат мулки об’ектлари ва эр майдонлари, асбоб-ускуналар, бино-иншоотлар ва бошқа кўринишдаги моддий активлар билан 20 фоизгача, бироқ 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қийматда улушдор бўлиб иштирок этиши назарда тутилган. Инновасион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағларини ажратиш назарда тутилган. Бугунги кунда Республикамиз ҳукумати томонидан кичик бизнесни ривожлантиришга бўлган э’тибор туфайли бу соҳа йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Муболағасиз, иқтисодиётнинг ҳақиқий локомотивига айланмоқда. Аслини олганда, кичик бизнеснинг ривожланиши иқтисодиётдаги фаол ва самарали рақобат муҳити учун қулай шарт-шароитларни яратиш, исте’мол секторини кенгайтириш орқали талабни рағбатлантириш, исте’мол бозорини товар ва хизматлар билан тўлдириш, бюджет тушумларини кенгайтиришга хизмат қилади.


Олтинсой тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Ж.Ишниязов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
24%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
14%
Жами: 29 овоз берилди.