Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
2020 йил 16 мартдаги “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги  Қонун

2020 йил 16 мартдаги “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги  Қонуннинг

5-модда. Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;

шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;

аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;

 

Олтинсой тумани Статистика бўлими бошлиғи О. Хасанов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
16 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
24%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
14%
Жами: 29 овоз берилди.