Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Кредит шартномаси ўзи нима ва ун қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга?

Кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредит берувчи, кредитор) иккинчи тарафга (кредит олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади[1] (ФКнинг 744-моддаси).

Ушбу таърифдан келиб чиқиб қўйида банк ва кредит ташкилотлари тушунчаларига таъриф бериб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикасининг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунига кўра банк — банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, тўловларни амалга ошириш, омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб этиш, ўз номидан кредитлар бериш бўйича банк фаолияти сифатида аниқланган операциялар мажмуини амалга оширувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахсдир.

Кредит ташкилоти эса– кредитлар бериш ҳамда бошқа молиявий хизматлар кўрсатиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий тенг ҳуқуқли аъзолик асосида тузиладиган тижоратчи юридик шахсдир.

Кредит шартномасини тарафлари жисмоний ва юридик шахслар  бўлиши мумкин.

Биз юқорида кредит шартномаси бўйича қарз берувчи (кредит берувчи) албатта банк ёки кредит ташкилоти бўлиши муҳим эканлигини айтиб ўтдик. Лекин амалдаги фуқаролик кодексининг 744-моддаси 2-қисмига кўра кредит ташкилоти бўлмаган тижорат ташкилотлари ҳам қонунда йўл қуйилган ҳолларда кредитлашни амалга ошириши мумкин. Яьни кредит ташкилоти бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлаш фаолияти қонун ҳужжатларида тўғридан тўғри белгиланган бўлиши шарт.

Шунингдек кредит шартномаси муносабатларига қарз шартномасига оид фуқаролик кодексининг нормалари қўлланишлиги ҳам фуқаролик кодексида мустахкамланган.

Кредит шартномаси ҳам ўз мохиятига кўра тарафларнинг келишувига кўра тузилади аммо кредитор кредит олувчини тўловга қобилиятсизлигини билган ҳолларда ёки кредит олувчи кредитдан аниқ фойдаланиш тартибини бузган ҳолларда кредит беришдан бутунлай ёки қисман бош тортиши мумкин.

Кредитга оид муносабатлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 744-748-моддалари билан тартибга солинади.

Сўнгги йилларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандликни таьминлаш ҳамда ишсизликни қисқартириш мақсадида “темир дафтарлар”да руйхатда бўлган ва ишсиз фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида давлатимиз томонидан қатор ишлар амалга оширилганлигини  тилга олишимиз лозим бўлади.

Бу борада давлатимиз рахбари томонидан қабул қилинган фармонлар имтиёзли кредитлар ажратилиб аҳолини ижтимоий ҳимояга олинишига асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ, кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашини амалга оширишга йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланилади (ФКнинг 744-моддаси, 2-қисм).

Кредит шартномаси ёзма шакдда тузилиши шарт. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кредит шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Айнан ушбу норма кредит шартномасини қарз шартносидан фарқлайди. Чунки кредит шартномаси фақат ёзма шаклда тузилиши шартлиги белгиланмоқда, қарз шартномаси эса оғзаки тузилиши ҳам мумкин.

Қарз ва кредит шартномалари ўртасидаги умумийлик билан бирга жиддий фарқлар ҳам мавжуд.

Биринчидан, кредит шартномаси бўйича кредитор сифатида фақат махсус объектлар — банк ёки бошқа кредит ташкилоти қатнашади.

Иккинчидан, кредит шартномаси бўйича қарз олувчи кредиторга фоизлар тўлаши шарт.

Учинчидан, кредит шартномаси фақат ёзма шаклда тузилади.

Тўртинчидан, кредит шартномаси реал эмас, балки консенсуал шартномалар гуруҳига мансуб. Шу сабабли шартнома тузилгандан кейин у тарафлар ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келтиради. Бундай ҳолда шартноманинг бажарилмаслигига ФКнинг 746-моддасида белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Олтинсой туман судининг архивариуси

Я.Рустамов

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?