Эндиликда ҳукмга апелляция шикояти (протести) 10 сутка ичида берилиши мумкин (илгари - 20 сутка).
Шунингдек, ЖПК ишларни тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишни белгиловчи боб билан тўлдирилмоқда.
Хусусан, биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанция судларининг ҳукмлари, ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин.
Агар шикоятда ёки протестда маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган ўзгаришлар ҳақидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳуқмини ёхуд ажримини тафтиш тартибида кўриб чиқишга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга фақат у қонуний кучга киргандан кейин бир йил ичида йўл қўйилади.
Биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан текширилмаган далиллар суд томонидан қабул қилинади, бунда шахс бу далилларни ўзига боғлиқ бўлмаган қандай сабабларга кўра биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судига тақдим этиш имконияти бўлмаганлигини тушунтириб бериши керак.
Тафтиш инстанцияси суди ишни биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримлари устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли:
Бундан ташқари, эндиликда суд жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда шикоят ёки протест важлари билан чегараланмайди ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади.
Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судининг раиси К.Назаров
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024