Бугун, Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати иш режасига асосан туманда жорий йилда қурилиб битказилган объеклар бўйлаб медиа-тур ўтказилди!
Унда журналистлар, блогерлар ва қизиқувчи аҳоли вакиллари иштирок этишди.
Дастлаб Қурама-1 маҳалласида жойлашган 47-сон умумтаълим мактабининг янги қурилган биноси билан танишилди
Сўнгра 10-сон умумтаълим мактабига ташриф буюрилиб, якунланган қурилиш ишлари билан танишилди.
Маълумот ўрнида: Охирги йилларда туманда қурилган объектлар:
Давлат хизматлари маркази-2017 йил;
Агро банк-2018 йил;
Бандликка кўмаклашиш маркази-2019 йил;
Туман Ички ишлар бўлимининг янги биноси-2019 йил;
Хўжаипок санаторияси-2019 йилда;
36 та 2 сотихли янги уй-жой – 2019 йил;
Маданият ва истироҳат боғи ташкил этилди-2019-2020 йиллар;
Амфитеатр биноси қурилди-2020 йилда;
Мажбурий ижро бюроси-2020 йилда;
2 та 5 қаватли уй-жой -2020 йил;
1 та 5 қаватли уй-жой -2021 йил;
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятнинг янги биноси-2021 йилда;
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025