Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни
Тадбирлар / 2021-10-25

Бугун, 25 октябрь куни Олтинсой тумани ҳокимлиги биносида “25 октябрь-Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Байрам тадбирини  Олтинсой тумани ҳокими А. Т. Джумаев кириш сўзи билан очиб, осойишталигимиз ҳимоячилари бўлган  ички ишлар органлари ходимларини касб байрами билан қутлади. Шундан сўнг  тадбирда иштирок этаётган вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Комилжон Ғаффоров сўзга чиқиб, республика Ички ишлар Вазирининг табригини ўқиб берди.

            Тадбир якунида намунали хизмат қилаётган бир гуруҳ фидойи ички ишлар бўлими ходимларига Олтинсой тумани ҳокими ҳамда туман ИИБ бошлиғининг Фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ЭЛ-ЮРТ ТИНЧЛИГИ ВА ОСОЙИШТАЛИГИ ҲИМОЯЧИЛАРИ!

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?