Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
КЎНГИЛЛАРНИ  ШОД ЭТИБ...
Тадбирлар / 2021-12-03

 Бугун, 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни   муносабати билан Олтинсой тумани марказидаги “Океан” тўйхонасида туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими, туман Ногиронлар жамияти, туман Кўзи ожизлар жамияти ҳамкорлигида  ногиронлиги бўлган шахслар  учун   дастурхон  ёзилиб, тадбир ўтказилди.

Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан ташриф буюрган ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирок этган ушбу тадбирда  Олтинсой тумани ҳокими А.Джумаев  сўзга чиқиб,байрам иштирокчиларини қутлади. 

   — Ҳар йили  3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни  сифатида республикамизда кенг нишонланиши, амалга оширилаётган ишлар, бу борада Муҳтарам Президентимиз томонидан ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, кенг жамоатчиликнинг ҳам бу савобли ишларда фаол иштирокининг ёрқин намунасидир.Мамлакатимизда  аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда,—деди туман ҳокими.—Туманимизда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун 3 декабрь – Ногиронлар куни муносабати билан туман ҳокимлиги, ҳомийлар иштирокида туманимизнинг барча маҳаллаларидан келган  ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг  кўнглини шод этишга ҳаракат қилдик.

Шундан сўнг тадбирда туман ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар томонидан байрам иштирокчиларига турли совғалар  улашилди.

Байрам даврасига туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар янада файз киритди.

3 декабрь—Ногиронлар куни муносабати билан  Олтинсой туман халқ таълими бўлимига қарашли 15-,51-,34-,64-мактабларда ҳам тадбир доирасида мактабларга келолмайдиган, имконияти чекланган, якка таълим ўқувчилари    ҳолидан  хабар олинди, совға-саломлар топширилди. 

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?