Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Тадбирлар / 2022-03-01

Жорий йилнинг 1-март куни Дин ишлари бўйича қўмитанинг Олтинсой туман вакили, Туман ҳокимлиги маънавият бўлинмаси, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Ички ишлар бўлими, Қумпайкал маҳалласи ҳоким ёрдамчиси, туман имом-хатиби ва бошқа тегишли масъуллар ҳамкорлигида Олтинсой туман “Қумпайкал” маҳалласида яшовчи уюшмаган ёшлар ва ишсиз аҳоли билан диний-маърифий соҳада тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Олтинсой туман вакили А .Ғаниев сўзга чиқиб, ҳукуматимиз томонидан барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар каби, диний соҳада ҳам сезиларли даражада ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2021 йилда қабул қилинган Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги янги қонун мисолида айтиш жоизки, ушбу қонунга кўра фуқароларимизга диний эркинликлар берилганлиги дея ўз сўзида давом этаркан, шунга қарамасдан Қонунлари четлаб ўтмоқчи бўлаётган фуқаролар ҳам борлиги тўғрисида таъкидлаб тушинтириш ишларини олиб борди.

Сўнгра Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг  хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари М.Мардонова- хотин-қизларимизни миллий либосларга зид равишда тақлидий либосларда юришига йўл қўймаслигимиз лозим, бунинг учун барча фуқаролар масъул эканлиги тўғрисида  таъкидлади.

Туман маънавият бўлинмаси раҳбари Р.Ядигаров Сўзга чиқиб, барча фуқароларни китобхонликка чақирди ва китоб- инсоннинг маънавий бойлиги, инсон ҳаёти давомида барча қийинчиликларни китобдан олган билими орқали енгиб ўтади, яқин кунларда Қумпайкал маҳалласи аҳолиси билан Китобхонлик танлови ташкил этамиз дея айтиб ўтди

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?
Ha!
1%
Yo'q!
1%
Nima ekan "OpenByudjet"???
100%
Жами: 710 овоз берилди.