Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Тадбирлар / 2022-11-11

Бугун Олтинсой тумани ҳокимлигида туман ҳокими А Т Джумаев, Халқ қабулхонаси мудири Х Астанақулов ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

 

Қабулда 20 дан ортиқ фуқаролар қатнашишди.

Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер ва кредит олиш, йўлларни таъмирлаш, электр энергия ва газ таъминотини яхшилаш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид 20 та  мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

 

Муддат талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

 

Эслатиб ўтамиз туман ҳокимининг фуқаролар қабули ҳафтанинг ҳар жума кунлари ўтказилади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?