Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ФУҚАРОЛАР МАМНУН БЎЛДИ
Тадбирлар / 2023-01-06

Бугун, 6 январь куни Олтинсой туманидаги 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида Олтинсой туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Қудрат Сафаров ва тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Ҳ. Астанақуловлар мурожаат билан келган фуқароларни қабул қилдилар.

Унда туман ҳокимлиги мутасаддилари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда тумандаги маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳам фаол қатнашдилар.

Қабулда аҳоли томонидан йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жойларни таъмирлаш, ижтимоий ҳимоя ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлар тушди.

 

Қабул давомида айрим масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилиб, турли муаммолар билан келган ҳамюртларимизнинг кўнгли ёришди.

Жумладан, “Жиянбобо” маҳалласидан мурожаат билан келган У.Пиримовага уй-жой қурилиши учун ёғоч ва шифер билан кўмак беришга қарор қилинди. Бундай кўмакдан фуқаро жуда мамнун бўлди. Шунингдек, “Ҳайрондара” маҳалласидан фуқаро Л.Мирзаевага уй қуришига кўмак бериш масаласидаги мурожаатига жавобан шифер таъминотини маҳалла ўз зиммасига олди. “Карсаган” маҳалласидан мурожаат билан келган М.Ашуровага эса симёғоч билан таъминлаб бериш масалага дахлдор ташкилотга юклатилди.

Қабул давомида 50 нафарга яқин мурожаатлар тингланди. Қўшимча ўрганиш ва ижроси маълум муддатни  талаб этадиган мурожаатлар рўйхатга олинди ва бу борада ҳам тегишли чоралар белгиланди.

А.ОДИНАЕВ,

О.СОДИҚОВ.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?