Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ —МАЪРИФАТ
Тадбирлар / 2023-01-25
 

 

Бугун, 25 январь куни Олтинсой туманидаги 2-сонли касб- ҳунар мактабида Маънавият ва маърифат маркази Олтинсой туман бўлинмаси ташаббуси билан “Жаҳолатга қарши — маърифат” мавзусида ёшлар билан маънавият тарғиботчиларининг учрашуви бўлиб ўтди.

 

Унда Маънавият ва маърифат маркази Олтинсой туман бўлинмаси бошлиғи Рустам Ядигаров, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзолари — “Халқ ва ҳаёт” газетаси бош муҳаррири Нормурод Темиров, газета бўлим бошлиғи Абдуғаффор Одинаев ва Олтинсой туман Маданият бўлими ходими, туман Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг ижтимоий мослашув маслаҳатхонаси  раҳбари Мақсуда Маматқулова ҳамда касб-ҳунар мактаби директори     Баҳром Хидиров ҳамда маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари Равшан Мамараимовлар ва ўқувчи- ёшлар қатнашдилар.

 

Тадбирни кириш сўзи билан очган 2-сонли ҳунар мактаби директори Баҳром Хидиров учрашув қатнашчиларини меҳмонлар билан таништириб, дастлабки сўзни “Халқ ва ҳаёт” газетаси бош муҳаррири Нормурод Темировга берди.

Н. Темиров ўқувчи ёшларга бугунги глобаллашиб бораётган дунёдаги ахборот хатарлари, оммавий маданият ва турли пуч ғояларни илгари сураётган жоҳиллар найрангларига илинмаслик, китоб ўқиш, бўш вақтдан унумли фойдаланиш борасида гапириб ўтди.

 

Шунингдек, тадбирда қатнашган Олтинсой туман Маданият бўлими ходими, туман Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг ижтимоий мослашув маслаҳатхонаси  раҳбари Мақсуда Маматқулова мулоқот чоғида зўравонлик, эрта никоҳнинг олдини олиш, ибо-ҳаёли бўлиш ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

Олтинсой туман бўлинмаси бошлиғи Рустам Ядигаров ёшларни руҳлантириб, китоб ўқиш, фойдали ҳунар ўрганиш, маърифатли бўлиш, отага-онага ҳурмат, юртга муҳаббат, бутунжаҳон “Ўргимчак тўри”дан оқиб келаётган турли алдовларга учмаслик, оқ билан қорани ажратишда доимо устозларга мурожаат қилиш, миллий қадриятларимизни асраш борасида сўз юритди.

Учрашувда сўзга чиққан ёшлар ижодкорларга берган саволларига жавоб олдилар. Шунингдек, ўзларининг яқин келажакдаги орзулари билан ўртоқлашдилар.

Одилжон СОДИҚОВ.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?