Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ШАЙЛИК — ТАЛАФОТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ
Тадбирлар / 2023-05-13

Ҳокимликда йиғилиш
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ШАЙЛИК — ТАЛАФОТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг топшириғига асосан, жорий йилнинг 17-19 май кунлари Олтинсой туманида “Бошқарув органлари, фавқулодда вазиятлар давлат тизими ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик штаб ўқув машқи ўтказилади.

Бугун, 13 май куни Олтинсой туман ҳокимлигининг мажлислар залида мазкур ўқув машқини ўтказишга тайёргарлик кўриш, фавқулодда вазиятлар давлат тизими ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг ўқув машқи жараёнида бажариладиган ишлар борасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Сурхондарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шерали Эрназаров қатнашди ва маъруза қилди.

Йиғилишда Олтинсой тумани ҳокими — фуқаро муҳофазаси бошлиғи Баҳром Махматраемов ҳам сўзга чиқиб, бошқарув органлари ходимларининг фавқулодда вазиятлар ҳолатларига шайлиги, бу борадаги амалга оширилган ишлар ва режа-тадбирлар борасида сўзлади.
Йиғилишда, шунингдек, қишлоқ жойларнинг инфратузилмасини яхшилаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизими томонидан амалга оширилаётган айрим маҳаллаларнинг тупроқ қопламали кўчаларини тошлаш ишларини давом эттириш, тошқин-селлар юзага келганда, ер силкинишлари-зилзила рўй берган тақдирда аҳоли ҳаётини ва мол-мулкини муҳофаза қилиш масалаларида ҳам фавқулодда вазиятлар давлат тизими ҳудудий ва функционал қуйи тизимларига кирадиган тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва масъулларга қатъий топшириқлар берилди.

Йиғилишда қатнашаётган фавқулодда вазиятлар давлат тизимидаги ташкилот ва корхоналарнинг раҳбарлари ҳам фавқулодда вазиятларга тайёргарликлари борасида қисқача ҳисобот бердилар.                 https://t.me/matbuotuzbek/31874 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?