Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ЁШЛАР БИЛАН ТИЗИМЛИ ИШЛАШ АМАЛДА
Тадбирлар / 2023-05-13

Юртбошимиз томонидан 2023-йил 11-апрел куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва мафкуравий тарбиясидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Олтинсой тумани ФВБ бошлиғига бириктирилган Олтинсой туманидаги ёшлар билан бўлим бошлиғининг қабули ҳамда Олтинсой тумани ФВБ ёнғин-қутқарув қисмида очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Ёшларга қутқарувчилар томонидан чиқишлар, ёнғин ўчириш асбоб-анжомларининг ишлаш имкониятлари амалий кўрсатилди. Тадбир давомида ёшлар ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси ва валейболл мусобақалари ўтказилди. Ғолиб бўлган жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

https://t.me/matbuotuzbek/31878 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?