СЕМИНАР-ТРЕНИНГНИНГ 2-БОСҚИЧИ СТАРТ ОЛДИ
Жорий йилнинг 12 июлдан сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш Консепсияси асосида бўлиб ўтадиган семинар-тренингларнинг 2-босқичига старт берилди.
Олтинсой туман 1-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтаётган семинар-тренингнинг мақсади – сайлов жараёнининг асосий ташкилотчилари бўлган сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларининг малакасини ошириш, сайлов қонунчилиги ва жараёни бўйича билим ҳамда кўникмаларини оширишдан иборат.
Ўз ишини бошлаган 2-босқичда участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодлар режа-график асосида билим ва кўникмаларини оширишлари режалаштирилган.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024