Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Бугунги сайёр қабул Олтинсойда ўтказилди
Тадбирлар / 2023-06-03

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимининг оммавий сайёр қабули Олтинсой тумани “Экраз” маҳалласида бўлиб ўтди. Олтинсойликларнинг мурожаатлари тингланган сайёр қабулда 104 нафар фуқаронинг 131 та масаладаги мурожаатлари тингланди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 33 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Айрим масалалар дастурлар ва бошқа йўналишлар орқали ҳал этилиши юзасидан мутасаддилар томонидан тушунтиришлар берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 98 та турли масалалардаги мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?