Тадбиркорликни ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчиси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш борасида қуйдаги ишларни амалга оширди
Хоким ёрдамчилари томонидан 2023 йил январ-сентябр ойларида қуйдаги фаолият йўналишларда ахоли бандлигини таъминлашда ишлар амалга оширилди.
133 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, 284 нафар янги иш ўринлари ташкил этилди, шундан август ойида 16 та маҳалла фуқаролар йиғинида 19 та юридик шахслар ташкил этилган;
489 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари янгидан ташкил этилган. Шундан, август ойида 69 та ЯТТ ташкил этилган. 489 та янги иш ўринлари яратилган.
2023 йилнинг 4 сентябр ҳолатига кўра 54 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчилари томонидан 4391 нафар фуқароларнинг ўзини-ўзи банд килинган. Шу жумладан: Сентябр ойида 249 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилган
Олтинсой туманида 2023 йилнинг 15 сентябр ҳолатига кўра 54 та маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчилари томонидан40 та янги микро лойихалар амалда ишга туширилиб 106 та иш ўринлари яратилди
Олтинсой туманида 2022-2023 йилларда жами 814 гектарни ер майдонлари 2626 та лотларга бўлиниб 2626 та иш ўринлари яратилган. Ҳозирги кунда 8 та маҳалла фуқаролар йиғинида жами аукцион савдо майдончасида турган лотлар сони 152 та, 140,22 гектар бўлиб, жами 152 лотларга ариза топшириш орқали 152 нафар фуқароларнинг бандлиги таьминланиши режалаштирилган.
Жами деҳқон хўжалиги учун ер ажратиш ҳисобига 5033 та иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда 3969 та иш ўринлари яратилган.
Президентимизнинг ПҚ-55-сон қарорига асосан 62,4 млрд сўм кредит ресурси ажратилган шундан хоким ёрдамчилари томонидан 36,7 млр кредит фуқароларга тавсияси берилиб кредит ажратилган. Йил якунига қадар 25,7 млрд кредит маблағи ажратилади. Ушбу ажратилган кредит маблағлари хисобига хар бир хонадон ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб доимий даромад манбаига эга бўлади.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024