Маълумки куз-қиш фаслида бошқа даврларга нисбатан фуқароларнинг иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжи кўпаяди. Турган гапки, бундай вақтда газ ва электр жиҳозларидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида ёнғин келиб чиқиши хавфи ортади. Шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 4-август кунидаги 332-сонли қарорига мувофиқ “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампаниясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Олтинсой тумани ФВБ ходимлари томонидан туман ҳудудида жойлашган барча мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида профилактика ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад униб-ўсиб келаётган ёшларни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш борасида билим ва кўникмаларига эга бўлишини ҳамда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, бундай вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кераклигини таъминлашдан иборатдир. Ушбу тадбирни самарали ўтказиш борасида Олтинсой тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман бўйлаб профилактик тадбирлар, семинар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Азиз юртдошлар! Сизлардан ушбу тадбирда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.
Олтинсой туман ФВБ П ва НБ инспектори
катта лейтенант Ж.Х.Саъдуллаев
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024