Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ БРИФИНГ
Тадбирлар / 2023-09-21
 
 

 

Бугун, 21 сентябрь куни Олтинсой тумани ҳокимлигида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари ташаббуси билан “2022-2023 йилларда 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш даражасини 90 фоизга, 2024-2025-ўқув йили якунларига қадар 100 фоизга етказиш ва умумтаълим мактабларини, айниқса, чекка ҳудудлардаги таълим масканларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдириш ишларини давом эттириш” мавзусида брифинг ўтказилди.

Брифингда Олтинсой туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Хайрулла Қосимов, Олтинсой туман Мактабгача ва мактаб ишлари бўлими бошлиғи Зокир Жўраевлар туманда ушбу тизимда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот беришди.

 

 

Блогер ва журналистларга соҳада амалга оширилган ва режалаштирилаётган ишлар борасида ахборот берган туман ҳокими ўринбосари Х.Қосимов, жумладан, шундай деди:

— 2022 йилда туман маҳаллий бюджети ҳисобидан “Оқарбулоқ” маҳалласида 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фаолиятини бошлаган эди. 2022 йилда “Қорлиқ” маҳалласида 150 ўринли, “Овчи” маҳалласида 150 ўринли, “Ҳайрондара” маҳалласида 150 ўринли мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди. Ҳозирги кунда “Жилибулоқ” маҳалласида 150 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилиши арафасида турибди. 2023 йилнинг якунига қадар, “Бўстон” маҳалласида 50 ўринли “Ҳурлиқо кўзмунчоғим”, “Халқобод” МФЙда 100 ўринли “Халқобод эркатойлари” давлат хусусий-шерикчилик асосидаги нодавлат МТТ ва кўплаб бошқа оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ишга туширилади.

Брифингда сўзга чиққан туман Мактабгача ва мактаб ишлари бўлими бошлиғи Зокир Жўраев эса кичкинтойларга таълим-тарбия бераётган тарбиячилар салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар борасида гапириб, бунинг учун вилоятдаги олий таълим институтлари ва тумандаги Педагогика коллежи билан мустаҳкам алоқалар йўлга қўйилганлиги, малака ошириш ва семинар-тренинглар ташкил этиб келинаётганлиги борасида алоҳида тўхталди.

 

 

Бўлиб ўтган брифингда журналист Т.Раҳмонов, блогерлар Ш.Қодиров, М. Турдиев, Н.Абдиевалардан тушган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
24%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
14%
Жами: 29 овоз берилди.