Бугун, 21 октябрь куни Олтинсой туман Ахборот хизмати раҳбари Ўрол Абдурасуловнинг ташаббуси билан “Мактаб дастуридаги ўзгаришлар ҳамда сифатли таълимни ташкил этиш” мавзусида журналист ва блогерлар учун пресс- тур ташкил этилди.
Олтинсой туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Хайрулла Қосимов иштирокида ташкил қилинган ушбу анжуман Олтинсой туманидаги Ихтисослаштирилган мактабида бўлиб ўтди.
Унда мактаб директори Умидилла Худойбердиев ёшларни нафақат олийгоҳларга киришга, қолаверса, мустақил ҳаётда ўз ўринларини топишга пухта тайёрлашга йўналтирилган ушбу даргоҳда ўқитишдаги янги дастурлар, ўқувчилар билимини чорак сумматив баҳолаш ҳамда сумматив баҳолаш тизими асосида баҳоланаётганлиги, бу тизим умумтаълим мактабларига нисбатан баҳолаш тизими эканлиги хусусидаги маълумотларни тақдим этди. Шунингдек, ихтисослаштирилган мактаб битирувчиларининг олийгоҳларга кириш бўйича кўрсаткичлари олдинги ўринларда эканлиги, дарсларни ўтиш дастуридаги ўзгаришлар нималардан иборатлигини ҳам мисоллар ёрдамида кўрсатиб берди.
Пресс-тур давомида журналистлар тумандаги Ихтисослаштирилган мактаби фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.
Сўнгра давра столи атрофида ўтказилган матбуот анжуманида Олтинсой туман ҳокими ўринбосари Хайрулла Қосимов соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар борасида батафсил тўхталди.
Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ ва батафсил жавоблар олишди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024